Жаҳон

Афғонистондаги сув тошқинлари оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани сабабли қурбонлар сони яна ортиши мумкинлиги маълум қилинди.

Афғонистондаги сув тошқинлари оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

 

Афғонистоннинг шимоли-шарқидаги Нуристон вилоятида юз берган кучли ёмғирлар оқибатида содир бўлган сув тошқинлари камида 20 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда мамлакатнинг Табиий офатларни бошқариш миллий бошқармаси маълум қилди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 80 киши жароҳатланган, 100 дан ортиқ фуқаро бедарак йўқолгани тахмин қилинмоқда. Расмийлар қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани сабабли қурбонлар сони яна ортиши мумкинлигини билдирган.

 

Энг катта талафот Нуристон вилоятининг Парун шаҳрида кузатилган. Покистон билан чегарадош ҳудудда қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.

 

Афғонистон Транспорт ва фуқаро авиацияси вазирлиги ҳузуридаги Метеорология бошқармаси яқин кунларда ҳам бир қатор вилоятларда кучли ёмғир, момақалдироқ ва чанг бўронлари кузатилиши, бунинг оқибатида янги сув тошқинлари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

 

Расмийлар аҳолини дарё бўйлари ва сув тошқини хавфи юқори бўлган ҳудудлардан узоқроқ туришга, фавқулодда вазиятлар бўйича масъул идоралар кўрсатмаларига қатъий амал қилишга чақирган.

 

Мутахассислар табиий офатлар сонининг ортишини иқлим ўзгариши ҳамда йиллар давомида ўрмонларнинг кесилиши натижасида тупроқнинг сувни шимиш қобилияти пасайгани билан изоҳламоқда.

custom img

Туркиянинг учта авиакомпанияси Эронга парвозларни тўхтатди

Туркиянинг Turkish Airlines, AJet ва Pegasus авиакомпаниялари 21 сентябрдан Эронга ва Эрондан амалга ошириладиган рейсларни тўхтатди. Бу АҚШнинг Эрон авиация секторига нисбатан янги санкциялари кучга кириши фонида юз берди.

custom img

Мактабдаги отишма: Туркияда 10 киши яраланди

15 ёшли ўқувчи милтиқ билан мактаб олдига бориб, отишма уюштирган.

custom img

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди

Умумий қиймати 10 млрд долларга етиши мумкин бўлган фонд Ҳурмуз бўғозига нефт ва газ ташишда қарамликни камайтирувчи инфратузилмани ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

custom img

Генераллар ҳам қутула олмади: Хитойда икки юқори мартабали ҳарбий ҳайдалди

Генераллар партияга садоқатсизлик, гуруҳбозлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланган.

custom img

Янги чеклов: АҚШ Эрон авиакомпанияларининг дунё бўйлаб парвозларини тўхтатмоқчи

Эрон авиакомпанияларига хизмат кўрсатадиган хорижий аэропорт ва компаниялар АҚШ санкцияларига дуч келиши ҳамда доллар тизимидан узилиши мумкин.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

custom img

Трамп учта йирик ОАВга Оқ уйга киришни тақиқлади: журналистлар судга мурожаат қилди

Дональд Трамп тақиқни «сохта янгиликлар»га қарши чора сифатида изоҳлади.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"