Жаҳон

АҚШ мигрантлар учун 14 та янги сақлаш маркази қуришни режалаштирмоқда

Маъмурият кунига 2 минг нафар мигрантни ҳибсга олиш бўйича режа устида ишламоқда.

АҚШ мигрантлар учун 14 та янги сақлаш маркази қуришни режалаштирмоқда

 

АҚШ маъмурияти мигрантларни вақтинча сақлаш инфратузилмасини кенгайтириш мақсадида мамлакатнинг турли ҳудудларида 14 та янги муассаса қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Тime журнали хабар берди.

 

Нашр маълумотига кўра, АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (IСE) мигрантларни ҳибсга олиш ҳажмининг ортиши сабабли мавжуд сақлаш марказларида жой танқислигига дуч келмоқда. Шу муносабат билан Гуантанамо кўрфази, Виржиния ороллари ва бошқа ҳудудларда янги муассасалар қурилиши учун пудратчилар қидирилмоқда.

 

Тиме манбаларига кўра, АҚШ маъмурияти кунига 2 минг нафар мигрантни ҳибсга олиш бўйича мақсадли кўрсаткич белгилаган.

 

Қайд этилишича, IСE аввалроқ тижорат омборларини мигрантлар сақлаш марказларига айлантириш учун 1 миллиард доллар ажратган. Бироқ ушбу лойиҳаларнинг аксарияти экологик ташкилотларнинг суд даъволари сабаб тўхтаб қолган.

 

Нашр ҳисоб-китобларига кўра, янги дастур умумий қиймати 10 миллиард долларга баҳоланмоқда.

 

Режаларга мувофиқ, Гонолулу ороли, Маями, Техас, Аризона, Нью-Ёрк, Иллинойс, Луизиана ва Пуэрто-Рикода ҳам мигрантларни сақлаш инфратузилмасини кенгайтириш кўзда тутилган.

custom img

Трамп учта йирик ОАВга Оқ уйга киришни тақиқлади: журналистлар судга мурожаат қилди

Дональд Трамп тақиқни «сохта янгиликлар»га қарши чора сифатида изоҳлади.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

custom img

Токиода тайфун хавфи: 524 та рейс бекор қилинди

Дужуан тайфуни сабаб Токиода авиақатновлардан ташқари поезд ва паром қатновлари ҳам чекланмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"