Ўзбекистон

Беларусдаги Ўзбекистон элчиси лавозимидан озод этилди

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев қатор давлатлардаги элчилар фаолияти танқид қилди.

Беларусдаги Ўзбекистон элчиси лавозимидан озод этилди

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида инвестиция лойиҳалари ижроси ҳамда хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти танқидий таҳлил қилинди.

 

Қайд этилишича, сўнгги йилларда олий даражадаги 52 та хорижий ташриф доирасида умумий қиймати 213 миллиард долларлик 1 617 та инвестиция лойиҳаси бўйича келишувларга эришилган. Бироқ ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан назорат етарли даражада ташкил этилмагани кўрсатиб ўтилди.

 

Шу муносабат билан эндиликда инвестиция лойиҳалари бўйича ишлаб чиқилган “йўл хариталари” Ҳисоб палатаси ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан юритилиши белгиланди.

 

Бош вазирга ҳар ҳафта тармоқ раҳбарлари, ҳудудлар ҳокимлари ва элчилар иштирокида давлатлар кесимида ҳамда ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида муҳокамалар ўтказиш топширилди.

 

Йиғилишда хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти юзасидан ҳам қатор эътирозлар билдирилди. Хусусан, Беларусдаги Ўзбекистон элчиси инвестиция ва ташқи савдо масалаларига лоқайд ёндашгани сабаб лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.

 

Шунингдек, Франция, Австрия, Испания, Италия, Ўмон, Индонезия, Малайзия ва Cингапурдаги элчиларнинг фаолияти ҳам етарли даражада натижа бермаётгани қайд этилди.

 

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага иқтисодий дипломатия, инвестиция ва экспорт йўналишлари бўйича дипломатик ваколатхоналар фаолиятини комплекс таҳлил қилиш, ўз вазифасини самарали бажармаётган раҳбарларни замонавий фикрлайдиган ва ташаббускор ёш кадрлар билан алмаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш вазифаси юклатилди.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"