Бугун айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин
Шамол тезлиги 20–22 м/с гача кучайиши прогноз қилинмоқда.

Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун, 21 июль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Прогнозга кўра, республика бўйича айрим жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучаяди. Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларининг айрим ҳудудларида шамол тезлиги баъзан 20–22 м/с гача етиши ҳамда чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли мавжуд.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳам шамол тезлиги 12–14 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 23 июлдан бошлаб республиканинг аксарият ҳудудларида аномал иссиқ ҳаво аста-секин чекина бошлаши ҳақида ҳам хабар берилган эди.








