Ўзбекистон

Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари лавозимидан озод этилди

Президент солиқ тушумларини ошириш бўйича суст ишлаётган ҳудудлар фаолиятини танқид қилди.

Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари лавозимидан озод этилди

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида солиқ тушумлари бўйича мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётгани танқид қилинди.

 

Қайд этилишича, йил бошидан буён республикада солиқ тушумлари 27 фоизга ошиб, 130 триллион сўмдан ортиқни ташкил этган. Бироқ қўшимча тушумлар бўйича белгиланган йиллик режанинг атиги 40 фоизи бажарилиб, бу 12 триллион сўм миқдорида бўлган.

 

Йиғилишда вилоят ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари корхоналар билан солиқ тушумларини ошириш юзасидан етарли даражада ишламаётгани танқид қилинди.

 

Мисол тариқасида, Бухоро вилоятида йиллик айланмаси 100 миллион сўмдан юқори бўлган 162 та корхона кетма-кет уч йил фаолиятини зарар билан якунлагани сабабли бир сўм ҳам фойда солиғи тўламагани қайд этилди.

 

Шунингдек, 1,5 мингта корхона қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўламасдан, фақат ҚҚСни чегириб келаётгани аниқланган.

 

Йўл қўйилган камчиликлар сабабли Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

 

Йиғилишда 2026 йил 1 июлдан бошлаб 498 та йирик солиқ тўловчи корхонадан солиқ ундириш ваколати ҳудудларга ўтказилгани эслатилиб, эндиликда натижа учун бевосита ҳудудлар масъул экани таъкидланди.

 

Шу муносабат билан вилоят ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ҳамда ҳудудий солиқ органлари раҳбарларига мазкур корхоналар билан тизимли ишлаш, солиқларнинг тўлиқ ва ўз вақтида ундирилишини таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

custom img

Бухоронинг тарихий ҳудудида электроскутер ва электросамокатлардан фойдаланиш чекланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"