Ўзбекистон

Электрон тўлов – 2 минг сўм, нақд тўлов эса 2 600 сўм

Тошкент вилоятида жамоат транспорти йўлкира тарифлари янгиланди.

Электрон тўлов – 2 минг сўм, нақд тўлов эса 2 600 сўм

 

Тошкент вилоятида жамоат транспортида йўлкира учун янги тарифлар тасдиқланди. Бу ҳақдаги қарор Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши томонидан 2026 йил 20 июль куни қабул қилинди.

 

Қарорга мувофиқ, жамоат транспортида электрон тўлов тизимидан фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида йўлкира тарифлари қайта кўриб чиқилди.

 

Янги тартибга кўра:

  • транспорт ёки банк карталари орқали электрон тўлов амалга оширилганда бир марталик йўлкира 2 000 сўм этиб белгиланди;

  • нақд пулда тўлов учун тариф электрон тўлов нархидан 30 фоиз юқори — 2 600 сўм этиб тасдиқланди;

  • бир йўловчининг юкини ташиш хизмати учун ҳам 2 600 сўм миқдорида тўлов ундирилади.

 

Шунингдек, қарор билан соатлик, кунлик, уч ойлик, олти ойлик ва йиллик чекланмаган тариф режаларини жорий этиш белгиланди.

 

Ҳужжатга кўра, Тошкент вилояти шаҳарларида брутто-шартнома асосида фаолият юритаётган барча шаҳар автобусларида нақд пульсиз тўлов тизими босқичма-босқич тўлиқ жорий этилади.

 

Бундан ташқари, Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Оҳангарон, Нурафшон, Чирчиқ ва Янгийўл шаҳарларида инфокиосклар ўрнатилиб, улар орқали транспорт карталарини сотиб олиш ва тўлдириш имконияти яратилади.

 

Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Электрон тўлов – 2 минг сўм, нақд тўлов эса 2 600 сўм | Zamon.uz