Жаҳон

Эрон дронлари Иорданияга ҳужум қилди

Иордания ҳарбийлари мамлакат ҳаво ҳудудига кирган бешта Эрон дронини уриб туширганини маълум қилди.

Эрон дронлари Иорданияга ҳужум қилди


 
Иордания Қуролли кучлари 21 июль куни мамлакат шимоли ва марказий ҳудудлари томон учиб келаётган бешта учувчисиз учиш аппарати ҳаво мудофаа тизимлари томонидан йўқ қилинганини маълум қилди. Расмийларга кўра, дронлар Эрон томонидан учирилган бўлиб, улар мамлакат ҳаво ҳудудига хавф туғдирган. Бу ҳақда АPnews хабар берди.


 
Иордания армияси дронлар уриб туширилиши натижасида ҳеч ким жабрланмагани ва инфратузилмага зарар етмаганини билдирган. Ҳарбийлар мамлакат ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш бўйича барча зарур чоралар кўрилаётганини, ҳар қандай таҳдидга тезкор жавоб қайтарилишини таъкидлаган.


 
Мамлакат ҳудудида АҚШ ҳарбий базалари жойлашгани боис у бир неча бор ракета ва дрон ҳужумлари хавфига дуч келган. Уммон расмийлари эса можаронинг бирор томонини қўлламаслигини, асосий мақсади мамлакат хавфсизлигини таъминлаш эканини билдирган.


 
Айни пайтда АҚШ ва Эрон ўртасидаги қарама-қаршилик Ҳормуз бўғози ва Форс кўрфази атрофида давом этмоқда. Томонлар ўзаро ҳаво ҳужумлари ва таҳдидларни кучайтираётган бир вақтда минтақадаги бошқа давлатлар ҳам хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрон дронлари Иорданияга ҳужум қилди | Zamon.uz