Жаҳон

Исроил Ғазода янги хавфсизлик деворини қурмоқда

Мутахассислар бу вақтинчалик "сариқ чизиқ" амалда доимий чегарага айланиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

Исроил Ғазода янги хавфсизлик деворини қурмоқда


 
Сунъий йўлдош тасвирлари Исроил ҳарбийлари Ғазо секторида узунлиги ўнлаб километрга чўзилган тупроқ тўсиғини барпо этаётганини кўрсатмоқда. Тўсиқ Ғазо ҳудудининг Исроил назоратидаги қисми билан Фаластин аҳолиси яшаётган ҳудудларни ажратиб туради. Ҳозирда Исроил Ғазо секторининг ярмидан кўпроғини назорат қилмоқда. Бу ҳақда АPnews хабар берди.


 
Маълумотларга кўра, қурилиш ишлари февраль ойида бошланган ва сўнгги ҳафталарда тезлашган. Тўсиқ Рафаҳ ва Хон Юнис атрофидаги ҳудудларни ҳам қамраб олган. Исроил армияси иншоот хавфсизлик мақсадида, инфилтрациянинг олдини олиш ва кузатув тизимларини жойлаштириш учун барпо этилаётганини билдирган.


 
Фаластинликлар ва айрим таҳлилчилар эса ушбу тўсиқ сулҳ доирасида белгиланган вақтинчалик "сариқ чизиқ"ни амалда доимий чегарага айлантириши мумкинлигидан хавотирда. Ғазонинг Исроил назоратидаги ҳудудларида кўплаб аҳоли пунктлари ва инфратузилма вайрон қилинган, миллионлаб фаластинликлар эса вақтинчалик лагерларда яшашга мажбур бўлмоқда.


 
Сулҳ келишуви Исроил қўшинларининг кейинчалик Ғазодан олиб чиқилиши ва халқаро кучлар жойлаштирилишини назарда тутган. Бироқ музокаралар суст кечаётгани ва зўравонликлар давом этаётгани сабаб келишувнинг кейинги босқичлари амалга ошмаяпти. Шу боис тўсиқ қурилиши Ғазо келажаги борасидаги хавотирларни янада кучайтирган.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Исроил Ғазода янги хавфсизлик деворини қурмоқда | Zamon.uz