Ўзбекистон

Президент банклар фаолиятини кескин танқид қилди: Уч ойда натижа бўлмаса, раҳбар лавозимини тарк этади

Вазирлик ва идораларга бюрократия, жарима ҳамда ортиқча йиғимларни қисқартириш бўйича бир ҳафталик муддат берилди.

Президент банклар фаолиятини кескин танқид қилди: Уч ойда натижа бўлмаса, раҳбар лавозимини тарк этади

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳаллалардаги банклар фаолияти, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш масалалари танқидий муҳокама қилинди.

 

Давлат раҳбари банкларнинг маҳаллалардаги фаолиятидан мутлақо норози эканини билдириб, Марказий банкнинг ҳудудий раҳбарлари ҳамда давлат банклари филиаллари бошлиқлари ишига қатъий эътироз билдирди.

 

Қайд этилишича, жорий йил вилоят ва туман банклари ҳамда маҳалла уюшмалари учун синов ва амалий аттестация йили бўлади. Келгуси уч ой давомида натижа кўрсатган раҳбарлар ўз фаолиятини давом эттиради, ўзгариш қилмаганлар эса лавозимидан озод этилади.

 

Шунингдек, Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ҳар бир маҳаллада амалга оширилаётган ишлар ҳамда уларнинг амалий натижаларини доимий назорат қилиб бориш вазифаси юклатилди. Йиғилишда маҳаллаларда озодалик, яшаш маданияти ва ҳовли уйлари билан ишлаш масалалари ҳам кўриб чиқилиб, ҳовли уйларни бошқарув компаниялари фаолияти билан қамраб олиш муҳимлиги таъкидланди.

 

Давлат раҳбари одамларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва экспорт фаолиятини йўлга қўйиши учун барча зарур шароитлар яратилаётганини қайд этди. Шу билан бирга, бугунги кунда 51 та вазирлик ва идора 322 та йўналиш бўйича молиявий жарима қўллаш ваколатига эга экани, 2024–2026 йиллар давомида қарийб 3 триллион сўмлик жарима қўллангани маълум қилинди.

 

Президент назорат органлари фаолиятида ёндашувни тубдан ўзгартириш зарурлигини таъкидлаб, масъуллар тадбиркорни жазолашдан аввал унга имконият яратиши ва тўғри йўл кўрсатишни ўрганиши кераклигини қайд этди.

 

Йиғилишда экспорт қилувчилар зиммасидаги ортиқча харажатлар ҳам танқид қилинди. Жумладан, бир фура гилосни экспорт қилишда божхона йиғими, фумигация, сертификат ва декларант хизматлари учун 5 миллион сўмгача қўшимча харажат юзага келаётгани мисол сифатида келтирилди.

 

Шу муносабат билан барча вазирлар ва тармоқ раҳбарларига бир ҳафта муддатда ўз тизимларидаги бюрократик тартиб-таомиллар, жарималар, тўлов ва йиғимларни кескин қисқартириш ҳамда бизнес муҳитини яхшилашга қаратилган таклифларни Президент Администрациясига киритиш топширилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент банклар фаолиятини кескин танқид қилди: Уч ойда натижа бўлмаса, раҳбар лавозимини тарк этади | Zamon.uz