Ўзбекистон

Режаларни бажармаган раҳбарлар хотиржам ишлашга ҳақли эмас — Шавкат Мирзиёев

Ҳудуд ва тармоқ раҳбарларининг олти ойлик фаолияти танқидий таҳлил қилинди.

Режаларни бажармаган раҳбарлар хотиржам ишлашга ҳақли эмас — Шавкат Мирзиёев

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг биринчи ярмида эришилган натижалар ҳамда йил якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳудуд ва тармоқ раҳбарларининг олти ойлик режалари ижроси танқидий таҳлил қилиниб, айрим вилоят ва туманларда ялпи ҳудудий маҳсулот, қурилиш ҳамда инвестиция кўрсаткичлари бўйича мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмагани қайд этилди.

 

Давлат раҳбари бугунги мураккаб глобал иқтисодий шароитда ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун қўшимча маблағлар ажратилаётганини таъкидлади.

 

Шу билан бирга, вазирлар, ҳокимлар ва тармоқ раҳбарларининг фаолияти аввало аҳолининг турмуш даражаси ва тадбиркорлар учун яратилаётган қулайликларда ўз аксини топиши лозимлиги қайд этилди. Агар амалга оширилаётган ишлар одамлар ҳаётида сезилмаса, бундай натижалар фақат статистик кўрсаткич бўлиб қолиши таъкидланди.

 

Йиғилишда ойлик, чораклик ва йиллик режаларни бажармаган бирорта вазир, ҳоким ёки тармоқ раҳбари бундай шароитда хотиржам ишлашга ҳақли эмаслиги қатъий кўрсатиб ўтилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Режаларни бажармаган раҳбарлар хотиржам ишлашга ҳақли эмас — Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz