Жаҳон

Воситачилар АҚШ ва Эронга 10 кунлик сулҳ таклиф қилди

Ҳозирча томонлар ташаббусни қабул қилмаган.

Воситачилар АҚШ ва Эронга 10 кунлик сулҳ таклиф қилди

АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик фонида минтақавий воситачилар томонларга 10 кунлик сулҳ жорий этиш бўйича таклиф тақдим этди. Бу ҳақда Axios нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.

 

Нашр маълумотларига кўра, Қатар, Миср, Покистон ва бошқа минтақавий воситачилар Вашингтон ҳамда Теҳронга 10 кун давомида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни назарда тутувчи ташаббус билан чиққан.

 

АҚШ расмийлари билдиришича, Президент Дональд Трамп маъмурияти мазкур таклифни ўрганмоқда. Шу билан бирга, Вашингтон Исроилни дипломатик саъй-ҳаракатларга зарар етказиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирган.

 

Axios қайд этишича, сулҳ амалга оширилса, ҳарбий ҳаракатлар вақтинча тўхтатилади, Ҳурмуз бўғози орқали юк ташиш йўллари тўлиқ очилади ҳамда АҚШ ва Эрон ўртасида ўзаро англашув бўйича музокараларни қайта тиклаш имконияти юзага келади.

 

Ҳозирча томонларнинг ҳеч бири ушбу таклифни расман қабул қилмаган.

 

Нашрнинг ёзишича, вазият икки хил сценарий асосида ривожланиши мумкин: биринчиси — томонлар 10 кунлик сулҳга эришади, иккинчиси эса музокаралар муваффақиятсиз якунланса, АҚШ ва Исроил томонидан Эронга нисбатан кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошланиши эҳтимоли сақланиб қолади.

 

Шунингдек, Axios маълумотига кўра, АҚШ сўнгги кунларда минтақага ўнлаб қирувчи ва ёнилғи қуювчи ҳарбий самолётларни жойлаштирган. Исроил манбалари эса мамлакат армияси эҳтимолий кескинлашув фонида юқори жанговар шай ҳолатга келтирилганини билдирган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Воситачилар АҚШ ва Эронга 10 кунлик сулҳ таклиф қилди | Zamon.uz