Ўзбекистон

Ўзбекистонда 1,5 мингга яқин фуқаро ўзи бехабар ишга жойлаштирилган

Мурожаатлар асосида 143 та корхона раҳбарига нисбатан маъмурий ва жиноий чоралар кўрилди.

Ўзбекистонда 1,5 мингга яқин фуқаро ўзи бехабар ишга жойлаштирилган

 

2026 йилнинг биринчи ярмида фуқаролардан ўзининг хабарисиз ишга жойлаштирилгани юзасидан Давлат меҳнат инспекциясига 1 495 та мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда инспекция матбуот хизмати хабар берди.

 

Мурожаатлар ўрганилиши натижасида амалда фаолият юритаётган 143 та корхона ва ташкилот раҳбарига нисбатан маъмурий ҳамда жиноий таъсир чоралари қўлланилган. Шунингдек, 56 та корхона ва ташкилотга ёзма кўрсатмалар киритилган.

 

Текширувлар давомида айрим мурожаатларда тилга олинган корхона ва ташкилотлар фаолияти аллақачон тугатилгани ҳам аниқланган.

 

Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини тиклаш мақсадида 2020–2025 йиллар давомида Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ) базасига ноқонуний ёки хато киритилган маълумотлар ўчирилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилган.

custom img

Беларусдаги Ўзбекистон элчиси лавозимидан озод этилди

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев қатор давлатлардаги элчилар фаолияти танқид қилди.

custom img

Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари лавозимидан озод этилди

Президент солиқ тушумларини ошириш бўйича суст ишлаётган ҳудудлар фаолиятини танқид қилди.

custom img

17 нафар ҳокимнинг лавозимига лойиқлиги бугуноқ кўриб чиқилади

Саноат ва экспорт режалари бажарилмаган ҳудудлар танқид қилиниб, масъулларга қатъий огоҳлантириш берилди.

custom img

Президент банклар фаолиятини кескин танқид қилди: Уч ойда натижа бўлмаса, раҳбар лавозимини тарк этади

Вазирлик ва идораларга бюрократия, жарима ҳамда ортиқча йиғимларни қисқартириш бўйича бир ҳафталик муддат берилди.

custom img

Режаларни бажармаган раҳбарлар хотиржам ишлашга ҳақли эмас — Шавкат Мирзиёев

Ҳудуд ва тармоқ раҳбарларининг олти ойлик фаолияти танқидий таҳлил қилинди.

custom img

Ўзбекистонда исломий банк очиш учун янги талаблар белгиланди

Ислом ҳуқуқи ва молия йўналишидаги мутахассислар учун камида 5 ва 7 йиллик иш тажрибаси талаби жорий этилди.

custom img

Қорақалпоғистонда кредитга олинган BYD аукционда сотилди

Қарздор фуқаро банкдан кредит олиб, уни тўламаган. Шундан сўнг автомашина хатланиб, аукционга чиқарилган.

custom img

Тошкентда алиментдан қарздор ота чойхонадан топилди

Маълум бўлишича, сирдарёлик қарздор ота Тошкентда топилган, алимент қарзини иш берувчи тўлаб берган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"