Ўзбекистон

Ўзбекистонда исломий банк очиш учун янги талаблар белгиланди

Ислом ҳуқуқи ва молия йўналишидаги мутахассислар учун камида 5 ва 7 йиллик иш тажрибаси талаби жорий этилди.

Ўзбекистонда исломий банк очиш учун янги талаблар белгиланди

 

Адлия вазирлиги Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказди.

 

Янги тартибга мувофиқ, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонун асосида исломий банк фаолияти лицензия асосида амалга оширилади. Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан исломий банк ташкил этиш ҳамда амалдаги банкларда "исломий дарчалар" очиш учун ҳуқуқий асослар яратилди.

 

Белгиланган талабларга кўра, исломий банк ёки "исломий дарча" ташкил этишда қуйидагилар мажбурий ҳисобланади:

  • Исломий молия кенгаши аъзоларининг Марказий банк билан келишилган бўлиши;

  • Марказий банк малака талабларига жавоб берадиган, исломий банк фаолиятига масъул раҳбар ходимнинг мавжудлиги;

  • Исломий молия стандартларига мувофиқлик сиёсатининг ишлаб чиқилган бўлиши.

 

Шунингдек, исломий молия кенгаши камида уч нафар аъзодан иборат бўлиши белгиланди. Уларнинг бир қисми исломшунослик, қолганлари эса молия-иқтисод, юридик ёки исломшунослик йўналишида олий маълумотга эга бўлиши лозим.

 

Ислом ҳуқуқи бўйича мутахассис аъзолар камида 5 йиллик, техник эксперт аъзолар эса банк, молия ёки ҳуқуқ соҳасида камида 7 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши талаб этилади.

 

Бундан ташқари, камида битта кенгаш аъзоси (2027 йил 1 июлдан бошлаб барча аъзолар) AAOIFI томонидан берилган сертификатлардан бирига эга бўлиши шарт. Ислом ҳуқуқи бўйича мутахассис аъзолар эса араб тилини билиши ҳамда ислом ҳуқуқига оид бирламчи манбаларни тушуниб, шарҳлай олиши лозим.

 

Исломий банк фаолиятига масъул раҳбар ходим ҳам банк ёки молия тизимида камида 7 йиллик тажрибага, молия-иқтисод ёки исломий молия йўналишида олий маълумотга ҳамда AAOIFI сертификатига эга бўлиши керак.

 

Шу билан бирга, Марказий банк билан келишилган банк раҳбар ходимлари лавозимига киришганидан сўнг бу ҳақда 5 иш куни ичида ёзма равишда хабардор қилиш талаби бекор қилинди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда исломий банк очиш учун янги талаблар белгиланди | Zamon.uz