Ўзбекистон

"Чорвоқ меники" деб пляжларни бўлиша олмаган жиноий гуруҳ ушланди

Тезкор тадбирлар давомида жами 13 нафар гумонланувчи қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

"Чорвоқ меники" деб пляжларни бўлиша олмаган жиноий гуруҳ ушланди

 

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида аниқланишича, жиноий гуруҳлар Чорвоқдаги пляжларни ноқонуний назорат қилиш ва таъсир доирасини кенгайтириш масаласида ўзаро можарога киришган. Можаро давомида биринчи гуруҳ аъзолари иккинчи гуруҳ вакилларини дўппослаб, уларга тан жароҳати етказган.


 
Мазкур ҳолат юзасидан биринчи гуруҳнинг тўрт нафар аъзоси қўлга олиниб, уларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.


 
Шундан сўнг, 16 июль куни иккинчи гуруҳ аъзолари қасос олиш мақсадида биринчи гуруҳнинг қўлга олинмаган вакилига кастет ва бейсбол битаси билан ҳужум қилиб, унга оғир тан жароҳати етказган. Тезкор тадбирлар натижасида 19 июль куни ушбу гуруҳнинг уч нафар фаол аъзоси ва воқеага алоқадор яна олти нафар шахс, жами тўққиз киши ушланган.


 
Тергов давомида иккинчи жиноий гуруҳ вакилларидан бирининг Instagram ижтимоий тармоғи орқали диний экстремистик ғояларни тарғиб қилувчи материалларни тарқатгани ҳам аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳам белгиланган тартибда ҳуқуқий чоралар кўрилмоқда. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

custom img

Tracker рулида 5-синф ўқувчиси: Фарғонада ота жавобгарликка тортилди

Вояга етмаган боланинг автомобиль бошқараётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

custom img

42 та сертификат эвазига 2,1 млн сўм: Сурхондарёда бўлим бошлиғи пора билан ушланди

Санитария бўлими бошлиғи мактабгача таълим ташкилоти раҳбарига 42 нафар ходимга санитария сертификатлари берилишини ваъда қилиб, пул талаб қилган.

custom img

Кузовни кўтариш қимматга тушди: Қашқадарёдан Самарқандга электр узатувчи тармоқ ўчди

Унинг ўчиши Бухоро вилоятидаги шамол электр станцияларининг ишлаб чиқариш қувватига ҳам таъсир кўрсатган.

custom img

Пешона суягини емирган ўсимта: 21 ёшли аёлнинг юзи 3D имплант билан тикланди

Олти ой давомида бош оғриғи ва кўнгил айнишидан азият чеккан аёлда пешона суягини емириб борган ўсма аниқланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"