Жаҳон

Мадуро ва унинг рафиқаси устидан суд 2027 йилда бошланиши мумкин

Николас Мадуро ва унинг рафиқаси АҚШда гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорликда айбланмоқда.

Мадуро ва унинг рафиқаси устидан суд 2027 йилда бошланиши мумкин

 

Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флоресга нисбатан АҚШда кўрилаётган жиноят иши бўйича суд жараёни 2027 йил июнь ойида бошланиши мумкин.

 

Бу ҳақда Нью-Ёркнинг Жанубий округи федерал суди электрон маълумотлар базасига жойлаштирилган ҳужжатда маълум қилинди.

 

Ҳужжатга кўра, ҳимоя ва прокуратура томонлари суд жараёнини 2027 йил июнь ойида бошлаш бўйича ягона жадвални судга тақдим этган.

 

Таклиф этилган режа асосида прокуратура иш бўйича асосий махфий материалларни 2026 йил 15 ноябргача ҳимоя томонига тақдим этади. Шундан сўнг томонлар 2027 йил 11 мартгача зарур илтимосномаларни киритиш имкониятига эга бўлади.

 

Мазкур жадвални тасдиқлаш масаласи 22 июль куни Нью-Ёркнинг Жанубий округи федерал судида кўриб чиқилиши кутилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил январ ойида АҚШ томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес қўлга олиниб, Нью-Ёркка олиб келинган эди. Уларга нисбатан гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорлик айблови қўйилган. Иккаласи ҳам ўзига қўйилган айбловларни рад этган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.