Жаҳон

Озарбайжонда ўзбек шоири Шуҳрат Орифнинг китоби тақдимот қилинди

ТУРКСОЙ фестивали доирасида ўзбек шоирининг “Мактубдир умрим” китоби китобхонларга тақдим этилди.

Озарбайжонда ўзбек шоири Шуҳрат Орифнинг китоби тақдимот қилинди

 

Озарбайжоннинг Ағдам шаҳрида таниқли ўзбек шоири Шуҳрат Орифнинг озарбайжон тилида нашр этилган “Мактубдир умрим” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

 

                           

 

Тақдимот маросими Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) ташаббуси билан ўтказилган Туркий дунё ёш шоирларининг II фестивали доирасида Ағдамдаги Муғом марказида ташкил этилди.

 

Унда ТУРКСОЙ бош котиби Султон Раев, Дунё ёш турк ёзувчилари бирлиги раиси Интиқом Яшар, Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Салим Бабуллаўғли, Анқара Ижтимоий фанлар университети ректори Мусо Козим Арижан, Туркия Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммед Энес Кала, Туркманистон Маданият вазирлиги вакили Акмурод Ражабов ҳамда туркий давлатлардан ташриф буюрган адабиёт ва маданият намояндалари иштирок этди.

 

       

 

Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги адабий-маданий алоқалар изчил ривожланиб бораётганини таъкидлаб, “Мактубдир умрим” китоби нашрини икки қардош халқнинг муштарак маънавий қадриятларини тарғиб этиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоладилар.

 

         

 

Қайд этилишича, китоб Озарбайжондаги Дунё ёш турк ёзувчилари бирлиги ҳамда “Ҳудудий ҳуқуқий ва иқтисодий маърифат” жамоат бирлашмаси ҳамкорлигида тайёрланган. Лойиҳа туркий халқларнинг умумий маънавий меросини тарғиб қилиш, адабий таржималарни ривожлантириш ва маданий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.

 

       

 

Тақдимот давомида Шуҳрат Ориф ижоди ҳақида маърузалар қилиниб, китобдан шеърлар ўқилди. Иштирокчилар ушбу нашр Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги адабий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашига ишонч билдирдилар.

Туғруқхонадаги сирли ҳодиса: янги туғилган чақалоқ йўқолди

Туғруқхонадаги сирли ҳодиса: янги туғилган чақалоқ йўқолди

15 нафардан ортиқ киши сўроқ қилинмоқда, бироқ боланинг қаердалиги ҳозирча номаълум.

Россияга қарши янги чекловлар: ЙИ 23-санкциялар пакетини тайёрламоқда

Россияга қарши янги чекловлар: ЙИ 23-санкциялар пакетини тайёрламоқда

Германия ва Польша янги чекловлар ташаббусини илгари сурмоқда.

Трамп ишонади: Хитой ва Россия Эронга ёрдам бермаяпти

Трамп ишонади: Хитой ва Россия Эронга ёрдам бермаяпти

АҚШ президенти Пекин ва Москванинг Теҳронга кўмаклашаётгани ҳақидаги тахминларни рад этиб, икки давлат бундай ёрдам туфайли кўп нарсани йўқотиши мумкинлигини таъкидлади.

“Биз ҳусийларнинг ҳужумларини кескин қоралаймиз” — Эрдоған

“Биз ҳусийларнинг ҳужумларини кескин қоралаймиз” — Эрдоған

Туркия президенти Саудия Арабистонини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Бир кун ичида фуқаролик ва паспорт: Жапаров масъулларга топшириқ берди

Бир кун ичида фуқаролик ва паспорт: Жапаров масъулларга топшириқ берди

Бунга Ўзбекистондан келган аёлнинг фуқаролик олишдаги муаммоси сабаб бўлган.

35 йиллик қарз юки: Украина 2061 йилгача қарз тўлайди

35 йиллик қарз юки: Украина 2061 йилгача қарз тўлайди

Мамлакатнинг давлат ва давлат томонидан кафолатланган қарзи 2026 йил августида 215,55 миллиард долларга етган.

“Мен буни жуда хоҳлардим”: Трамп учинчи муддат ҳақида гапирди

“Мен буни жуда хоҳлардим”: Трамп учинчи муддат ҳақида гапирди

АҚШ президенти учинчи муддатга президент бўлиш истагини билдирди.

Россияда мигрантлар учун имтиёз: айрим ишчилар рус тили имтиҳонидан озод қилиниши мумкин

Россияда мигрантлар учун имтиёз: айрим ишчилар рус тили имтиҳонидан озод қилиниши мумкин

Ички ишлар вазирлиги айрим мигрантларни рус тили, тарих ва қонунчилик бўйича имтиҳондан озод қилишни таклиф қилди.