Ўзбекистон

Президент Тошкент–Самарқанд пуллик автомагистрали қурилишига тамал тоши қўйди

Янги автомагистраль ишга тушгач, Тошкент–Самарқанд йўли 5 соатдан 2,5 соатгача қисқаради.

Президент Тошкент–Самарқанд пуллик автомагистрали қурилишига тамал тоши қўйди

 

22 июль куни давлат раҳбари Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюриб, мамлакат тарихидаги илк замонавий пуллик автомагистраль лойиҳасининг қурилишига расман старт берди.

 

Президент ушбу лойиҳа Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий қудрати ва транспорт-логистика салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

 

Қарийб 2,2 миллиард долларлик лойиҳа доирасида 282 километр узунликдаги олти полосали автомагистраль қурилади. Йўл Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларидаги 13 та туман ҳудудидан ўтади.

 

Лойиҳа таркибида 92 та кўприк, 28 та йўл ўтказгич, 60 та туннель типидаги ўтиш жойи, шунингдек, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ер ости йўлаклари ва сув ўтказиш иншоотлари барпо этилади.

 

Монолит бетон қопламали автомагистралда текис ҳудудларда транспорт воситалари соатига 150 километргача тезликда ҳаракатланиши мумкин бўлади.

 

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, янги йўл ишга тушгач, Тошкентдан Самарқандгача бўлган сафар вақти 5 соатдан 2,5 соатгача қисқаради. Магистраль суткасига 60–80 минг транспорт воситасини қабул қилиш қувватига эга бўлади.

 

Ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳа юк ташиш таннархини 19–24 фоизга камайтиради, логистика самарадорлигини оширади ва йўл бўйида логистика марказлари, саноат корхоналари, сервис ҳамда туризм объектлари барпо этилиши ҳисобига янги иш ўринлари яратилади.

 

Лойиҳа халқаро сифат, хавфсизлик ва экологик стандартлар асосида амалга оширилади. Биринчи босқич хитойлик ҳамкорлар билан ЭПС модели асосида қурилади, автомагистрални 2030 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Эҳтиёжманд оилаларга ёрдам: 1 млн сўмдан ажратиш таклиф қилинди

Эҳтиёжманд оилаларга ёрдам: 1 млн сўмдан ажратиш таклиф қилинди

Лойиҳа доирасида электр ва газ харажатлари учун компенсация мезонларини кенгайтириш, айрим ҳудудларда электр энергияси истеъмол меъёрини ошириш ҳам назарда тутилган.

Пискент тумани ҳокимига ҳайфсан: бунга фермерлар билан боғлиқ можаро сабаб бўлди

Пискент тумани ҳокимига ҳайфсан: бунга фермерлар билан боғлиқ можаро сабаб бўлди

Ҳокимнинг фермерларни ҳақорат қилгани ва картошка экилмаса, ерларини олиб қўйиш билан таҳдид қилгани айтилганди.

Ўзлигини англаган жамиятгина ўз келажагини қура олади

Ўзлигини англаган жамиятгина ўз келажагини қура олади

“ЎЗ” — ўтмишга қайтиш эмас, ўз илдизига таяниб келажакка ҳаракат қилиш ғояси.

Андижонда ЙТҲ: Chery ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

Андижонда ЙТҲ: Chery ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

Ҳайдовчи ЙПХ ходими билан жабрланган ўқувчини шошилинч тиббий ёрдам муассасасига олиб борган.

MrBeast ташрифи дастуридаги ҳеч бир банд бекор қилинмаган — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

MrBeast ташрифи дастуридаги ҳеч бир банд бекор қилинмаган — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Tасвирга олиш гуруҳининг қолган аъзолари эса мамлакатнинг бошқа шаҳарларида суратга олиш ишларини давом эттирмоқда.

Робототехника бўйича жаҳон чемпионлари: Президент терма жамоа аъзоларини мукофотлади

Робототехника бўйича жаҳон чемпионлари: Президент терма жамоа аъзоларини мукофотлади

Қарийб 190 мамлакат вакиллари қатнашган мусобақа ғолиблари тақдирланди.

Фарғона йўлида “A” йўлаклар назоратга олинди: камералар ўрнатилди

Фарғона йўлида “A” йўлаклар назоратга олинди: камералар ўрнатилди

Тошкентда автобус йўлакларига кирадиган автомобиллар назорати кучайтирилмоқда.

16 та ўйинда 16 та ғалаба: Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

16 та ўйинда 16 та ғалаба: Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси FIRST Global Challenge мусобақасида мутлақ чемпионликка эришди.