Жаҳон

Венесуэлада ҳантавирусдан уч киши вафот этди

Ўлимлар юзасидан эпидемиологик текширув бошланди.

Венесуэлада ҳантавирусдан уч киши вафот этди

 

Венесуэла Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ансоатеги штатида ҳантавирус инфекцияси оқибатида уч киши вафот этганини расман тасдиқлади.

 

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, вазирлик марҳумларнинг шахси ва ёши ошкор қилинмаслигини билдирган ҳамда ҳолат юзасидан эпидемиологик ва лаборатор текширувлар бошланганини маълум қилган.

 

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатнинг ғарбидаги Баринас штатида икки нафар тиббиёт ходими номаълум сабаблар билан вафот этгани ҳақида ҳам ахборот берган.

 

Расмий баёнотда Баринасдаги ўлим ҳолатлари билан Ансоатеги штатида қайд этилган ҳантавирус инфекцияси ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик аниқланмагани, мазкур ҳолатлар алоҳида тартибда ўрганилаётгани таъкидланган.

 

Ҳозирда мутахассислар Ансоатеги штатидаги касаллик манбаси ва юқиш шароитларини аниқлаш бўйича тергов-суриштирув ишларини давом эттирмоқда.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

custom img

Трамп учта йирик ОАВга Оқ уйга киришни тақиқлади: журналистлар судга мурожаат қилди

Дональд Трамп тақиқни «сохта янгиликлар»га қарши чора сифатида изоҳлади.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"