Жаҳон

Зеленский Украина Қуролли кучлари бош қўмондонини алмаштирди

Украина армияси раҳбариятида кадрлар ўзгариши амалга оширилмоқда.

Зеленский Украина Қуролли кучлари бош қўмондонини алмаштирди

 

Украина президенти Владимир Зеленский Украина Қуролли кучлари бош қўмондони лавозимига Михайло Драпатийни тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинганини маълум қилди.

 

Зеленскийнинг билдиришича, амалдаги бош қўмондон Олександр Сирский билан ваколатларни тартибли равишда топшириш масаласи муҳокама қилинган. Шунингдек, Украина Қуролли кучлари Бош штабининг янги таркиби Михайло Драпатий, Евгений Хмара ва Павло Палиса иштирокида шакллантирилиши режалаштирилган.

 

Украина раҳбари барча кадрлар бўйича тегишли фармонлар 22 июль куни расман имзоланишини маълум қилган.

 

Бундан ташқари, Зеленский собиқ мудофаа вазири Михайло Федоровга мамлакатнинг технологик ривожланиши билан боғлиқ йўналишда ҳукуматдаги юқори лавозим таклиф этилганини билдирган.

 

Кейинчалик президент маслаҳатчиси Дмитрий Литвин Зеленский ва Федоров ўртасидаги музокаралар давом этишини тасдиқлаган.

 

Федоров эса Драпатийнинг бўлажак тайинловини табриклаб, уни Украина армияси учун “янги нафас ва янги умид” дея баҳолаган. У, шунингдек, Олександр Сирский билан телефон орқали мулоқот қилиб, унинг хизматлари учун миннатдорлик билдирганини маълум қилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.