Жаҳон

Афғонистондаги сув тошқинларида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида ўнлаб одамлар жароҳатланган, яна кўплаб фуқаролар бедарак йўқолган.

Афғонистондаги сув тошқинларида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

 

Афғонистон шарқида кучли ёмғирлар келтириб чиқарган сув тошқинлари оқибатида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) маълум қилди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида ўнлаб фуқаролар жароҳат олган, яна кўплаб одамлар бедарак йўқолган. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

 

БМТ маълумотига кўра, сув тошқинлари турар жойлар, жамоат бинолари ва тижорат объектларига жиддий зарар етказган. Ҳозирда етказилган зарар кўлами аниқланмоқда.

 

БМТнинг гуманитар агентликлари ва ҳамкор ташкилотлари жабрланганларнинг эҳтиёжларини баҳоламоқда. Вақтинчалик бошпана, озиқ-овқат, тиббий хизмат, зарур буюмлар ҳамда психологик ёрдам кўрсатиш устувор йўналиш сифатида белгиланган.

 

Шунингдек, офат ҳудудларига кўчма тиббий бригадалар юборилган, тиббиёт муассасалари кучайтирилган иш режимига ўтказилган. Бироқ шикастланган йўллар ва тоғли ҳудудлар қутқарув ҳамда гуманитар операцияларни мураккаблаштирмоқда.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

custom img

Токиода тайфун хавфи: 524 та рейс бекор қилинди

Дужуан тайфуни сабаб Токиода авиақатновлардан ташқари поезд ва паром қатновлари ҳам чекланмоқда.

custom img

“Бу учрашув кўп нарсани ўзгартириши мумкин” — Зеленский

Украина президенти Доналд Трамп билан Нью-Йоркда учрашади.

custom img

Шифокорлар қаримоқда: ЖССТ 2030 йилга бориб тиббиёт ходимлари танқислигидан огоҳлантирди

ЖССТ маълумотларига кўра, 122 мамлакатдаги ҳар тўртинчи шифокор 55 ёшдан катта.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозини очиш шартларини маълум қилди: АҚШдан жавоб кутилмоқда

Эрон АҚШ Теҳрон томонидан тақдим этилган шартларни бажармагунча Ҳормуз бўғозини кемалар қатнови учун очмаслигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"