Жаҳон

Францияда рекорд даражадаги жазирама оқибатида 5 764 киши вафот этди

Мутахассислар бундай кўрсаткич 2003 йилдан буён кузатилган энг оғир иссиқ тўлқинларидан бири эканини қайд этди.

Францияда рекорд даражадаги жазирама оқибатида 5 764 киши вафот этди

 

Францияда июнь ойида кузатилган кучли жазирама оқибатида камида 5 764 нафар ортиқча ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда мамлакатнинг Santé publique France соғлиқни сақлаш агентлиги маълум қилди.

 

Агентлик маълумотларига кўра, 17 июнь – 2 июль кунлари Францияда 21 674 нафар фуқаро вафот этган. Бу одатда шу даврда кузатиладиган 15 910 та ўлим ҳолатидан 5 764 тага кўп.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу 2003 йилдан буён қайд этилган энг оғир иссиқ тўлқинларидан бири бўлди. Бироқ ўша йили юз берган тарихий жазирама қарийб 15 минг кишининг ҳаётига зомин бўлганди.

 

Қайд этилишича, ортиқча ўлим ҳолатларининг қарийб учдан икки қисми 75 ёш ва ундан катта фуқаролар ҳиссасига тўғри келган. Шу билан бирга, илк бор 15 ёшдан катта барча ёш гуруҳларида ҳам ўлим кўрсаткичининг ошгани кузатилган.

 

Ўлим ҳолатлари касалхоналар, хонадонлар ва қариялар уйларида қайд этилган бўлиб, уларнинг қарийб ярми шифохоналарда содир бўлган.

 

Santé publique France бундай ҳолатлар иссиқ тўлқинлари бошланишидан аввал профилактик чораларни кучайтириш ва аҳолининг соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича тезкор чоралар кўриш зарурлигини яна бир бор кўрсатганини таъкидлаган.

custom img

Афғонистондаги сув тошқинларида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида ўнлаб одамлар жароҳатланган, яна кўплаб фуқаролар бедарак йўқолган.

custom img

Перуда ёнғин оқибатида бир оиланинг 10 аъзоси ҳалок бўлди

Марҳумларнинг яқинлари фожиадан бир ой аввал оилага товламачилик таҳдидлари бўлганини билдириб, ёнғин қасддан уюштирилган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

custom img

Эрон ҳали АҚШ билан келишувга тайёр эмас — Трамп

АҚШ президенти Эрон ҳар сафар музокаралар вақтида шартларни ўзгартиришга уринаётганини билдириб, бу жараён тез орада якунланишига ишонч билдирди.

custom img

Эпштейнга қизлар топишда гумонланган шахс Францияда ўлик ҳолда топилди

Эълон қилинган ёзишмаларда Сиад Эпштейнга турли мамлакатлардан топилган қизларнинг ёши, суратлари ва бошқа маълумотларини жўнатиб келгани қайд этилган.

custom img

Ҳиндистондаги туннель қулаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Туннелнинг қулашига метан газининг портлаши сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

custom img

Европадаги жазирама дон бозорига 2 миллиард евродан ортиқ зарар етказди

Июнь ойида Европада кузатилган аномал иссиқ оқибатида қарийб 9 миллион тонна дон ҳосили йўқотилди.

custom img

Трамп шаҳзодага нимани ваъда қилган?

Дунёда янги ядро пойгаси бошланаётган кўринади. CNN қўлига тушган махфий ҳужжатлар ва Оқ уйдаги инсайдлар глобал хавфсизликни остин-устун қилиб юборадиган келишув фош бўлганини кўрсатмоқда. Доналд Трамп маъмурияти Саудия Арабистонига уранни мамлакат ичида бойитишга дастлабки розиликни берган. Энг даҳшатлиси — бу келишув халқаро хавфсизлик назоратларисиз амалга оширилиши мумкин! Музокаралар аллақачон якунланган, бироқ ҳужжат ҳалигача Оқ уй столида имзо кутиб ётибди. Нега? Келинг, парда ортидаги ўйинларни таҳлил қиламиз.

custom img

“Теҳрон музокараларга жиддий ёндашмаяпти” – Рубио

Ҳормуз бўғозидаги кескин сабаб энергетика бозорида хавотирлар кучайган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"