Ўзбекистон

Илмий мақолангизни халқаро журналда чоп этмоқчимисиз? Амалий семинар ташкил этилади

Scopus ва Web of Science нашрлари учун 3 кунлик амалий тренинг бўлиб ўтади.

Илмий мақолангизни халқаро журналда чоп этмоқчимисиз? Амалий семинар ташкил этилади

 

Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институти (МБФИТИ) томонидан Scopus ва Web of Science базаларида индексланган халқаро журналларда илмий мақолаларни нашр этиш бўйича 3 кунлик амалий семинар ташкил этилмоқда.

 

Семинар давомида иштирокчилар Scopus ва Web of Science базаларининг имкониятлари, халқаро стандартлар асосида илмий мақола ёзиш, IMRAD форматида мақола тайёрлаш, тадқиқот учун мос журнални танлаш ҳамда мақолани журналга топшириш (submission) жараёнини босқичма-босқич ўрганади.

 

Шунингдек, тренингда peer-review жараёни, экспертларнинг изоҳларига профессионал жавоб ёзиш, илмий этика, плагиат ва муаллифлик ҳуқуқи бўйича амалий тавсиялар берилади.

 

Семинарда тиббиёт ва фармация соҳаси мутахассислари, илмий ходимлар, клиник тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар, магистратура талабалари, PhD ва DSc изланувчилари, ёш олимлар ҳамда илмий мақолаларини халқаро журналларда чоп этишни истаган барча қизиқувчилар иштирок этиши мумкин.

 

Сана: 27–29 июль
Вақти: 10:00
Манзил: BioPharma City мажлислар зали.

Рўйхатдан ўтиш учун

 

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"