Ўзбекистон

Миграция агентлигига нисбатан ижро ҳаракатлари тўхтатилгани йўқ — МИБ

МИБ собиқ агентлик ходимларини ишга тиклаш бўйича ижро ишлари тўхтатилгани ҳақидаги хабарларни инкор этди.

Миграция агентлигига нисбатан ижро ҳаракатлари тўхтатилгани йўқ — МИБ

 

Мажбурий ижро бюроси (МИБ) Миграция агентлигига нисбатан ижро ҳаракатлари тўхтатилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

 

МИБ маълум қилишича, Олмазор туман бўлими иш юритувида тугатилган Ташқи меҳнат миграцияси агентлигидан 126 та ижро ҳужжати бўйича 13,6 миллиард сўм ундириш ҳамда 28 нафар собиқ ходимни ишга тиклаш тўғрисидаги суд қарорлари мавжуд.

 

Президент фармонига мувофиқ эски агентлик тугатилиб, унинг ҳуқуқий вориси сифатида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ташкил этилган. Шу асосда МИБ қарздорлик ва ишга тиклаш мажбуриятини янги агентлик зиммасига юклаш ҳақида қарор чиқарган.

 

Бироқ янги Миграция агентлиги ушбу қарордан норози бўлиб судга мурожаат қилган. Натижада Тошкент шаҳар маъмурий суди МИБнинг қарорини бекор қилган, прокуратура протести эса юқори инстанция томонидан рад этилган.

 

МИБнинг таъкидлашича, айнан амалдаги суд қарорлари янги агентликдан қарздорликни ундириш ва собиқ ходимларни ишга тиклаш бўйича ижро ҳаракатларини амалга оширишга ҳуқуқий тўсиқ бўлиб турибди.

 

Шу сабабли Бюро 2026 йил 4 июнь куни Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига мурожаат қилиб, суд қарорини ижро этиш тартибига аниқлик киритишни сўраган.

 

МИБга кўра, суднинг тегишли тушунтириши олингач, ижро ҳаракатлари қонунчиликда белгиланган тартибда давом эттирилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.