Ўзбекистон

Наманганда дўлга қарши 18 та "Alazan-6" ракеталари учирилди

Махсус чоралар қишлоқ хўжалиги экинларини дўлнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилди.

Наманганда дўлга қарши 18 та "Alazan-6" ракеталари учирилди

 

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида қишлоқ хўжалиги экинларини дўлнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида 18 та "Alazan-6" дўлга қарши ракета қўлланилди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 23 июль куни Қирғизистон ҳудудидан Янгиқўрғон тумани томон конвектив дўл булутлари силжиган. Натижада ҳудудда кучли дўл ёғиши кузатилган.

 

Шундан сўнг Янгиқўрғон гидрометеорология мажмуаси мутахассислари дўлнинг давом этишининг олдини олиш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини ҳимоя қилиш мақсадида дўл булутларига фаол таъсир кўрсатиш ишларини амалга оширди.

 

Жумладан, 18 та "Alazan-6" дўлга қарши ракета учирилди. Уларнинг:

  • 6 таси 1-сонли технологик қўмондонлик пунктидан Исковот, Янгиҳаёт ва Хадикент йўналишларида;

  • 6 таси 3-сонли пунктдан Боғистон ва Ўртаялонғоч йўналишларида;

  • яна 6 таси 4-сонли пунктдан Боғистон, Ўртаялонғоч ва Хадикент йўналишларида қўлланилган.

 

Мазкур тадбирлар дўлнинг қишлоқ хўжалиги экинларига етказиши мумкин бўлган зарарни камайтириш мақсадида амалга оширилгани қайд этилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

custom img

Tracker рулида 5-синф ўқувчиси: Фарғонада ота жавобгарликка тортилди

Вояга етмаган боланинг автомобиль бошқараётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

custom img

42 та сертификат эвазига 2,1 млн сўм: Сурхондарёда бўлим бошлиғи пора билан ушланди

Санитария бўлими бошлиғи мактабгача таълим ташкилоти раҳбарига 42 нафар ходимга санитария сертификатлари берилишини ваъда қилиб, пул талаб қилган.

custom img

Кузовни кўтариш қимматга тушди: Қашқадарёдан Самарқандга электр узатувчи тармоқ ўчди

Унинг ўчиши Бухоро вилоятидаги шамол электр станцияларининг ишлаб чиқариш қувватига ҳам таъсир кўрсатган.

custom img

Пешона суягини емирган ўсимта: 21 ёшли аёлнинг юзи 3D имплант билан тикланди

Олти ой давомида бош оғриғи ва кўнгил айнишидан азият чеккан аёлда пешона суягини емириб борган ўсма аниқланди.

custom img

Иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик: янги портал ишга туширилади

Ўзбекистонда иш жойларида хавфсиз ва ҳурматга асосланган муҳит яратишга қаратилган янги дастур амалга оширилади.

custom img

Ўқувчилар эшакда мактабга қатнамоқда: ММТБ изоҳ берди

Мутасадди ташкилотлар ўқувчиларнинг мактабга хавфсиз ва қулай қатновини таъминлаш ҳамда йўл инфратузилмасини яхшилаш чораларини кўриб чиқмоқда.

custom img

1,3 гектарлик ҳудудда автотураргоҳ: Миллий кутубхона ортидаги лойиҳа маълум қилинди

Тошкентдаги Миллий кутубхона ортидаги ҳудудда давлат-хусусий шериклик асосида пулли автотураргоҳ ва жамоат макони ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"