Ўзбекистон

Сирдарёда 24 ёшли йигит автомашинадан ўзини ташлаб ҳалок бўлди

Марҳумнинг яқинлари воқеа иштирокчиларининг кўрсатмалари бир-бирига мос келмаётганини айтиб, ҳолатни ҳар томонлама ўрганишни талаб қилмоқда.

Сирдарёда 24 ёшли йигит автомашинадан ўзини ташлаб ҳалок бўлди

 

Сирдарё вилоятида 24 ёшли Асадбек Бўрибоевнинг вафоти юзасидан терговга қадар текширув давом этмоқда. Марҳумнинг қариндошлари эса воқеа расмий талқинда айтилганидек бўлмаганини билдириб, ҳолатни чуқур ўрганишни сўрамоқда.

 

Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Дўстлик туманида яшовчи 24 ёшли Асадбек Бўрибоев 2026 йил 29 июнь куни Тошкент шаҳридан уйига қайтаётганида ҳалок бўлган.

 

Марҳумнинг яқинлари айтишича, у ўша куни телефон орқали оиласига қўнғироқ қилиб, кеч бўлгани сабабли Сирдарё туманида яшовчи қариндошиникида тунаб қолишини билдирган. Орадан кўп ўтмай, қариндошларга Асадбек йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ва аҳволи оғир экани ҳақида хабар берилган.

 

Марҳумнинг амакиси Асқар Шариповнинг сўзларига кўра, шифохонага етиб борилганда Асадбекнинг бўйни цинган бўлган ва у тонгга яқин вафот этган.

 

Қариндошларнинг таъкидлашича, воқеа иштирокчилари Асадбек ҳаракатланаётган Cobalt автомобилидан қайт қилмоқчи бўлиб эшикни очган ва йиқилиб тушганини айтишган. Бироқ улар марҳумнинг танасидаги айрим жароҳатлар ушбу талқинга мос келмаслигини билдирмоқда.

 

Уларнинг айтишича, марҳумнинг юзи деярли шикастланмаган, бироқ қўллари ва бел қисмида кўкаришлар бўлган. Шунингдек, воқеа жойидан эмас, бошқа автомобиль — Дамас орқали шифохонага олиб борилгани, жасаднинг ювилиб, оппоқ чойшабга ўралгани ҳам уларда қўшимча саволлар уйғотган.

 

Марҳумнинг яқинлари воқеа гувоҳларининг кўрсатмалари ҳам бир-бирига мос келмаётганини билдириб, кийим-кечак ва мобил телефонни тергов органларига ўзлари топширганини ҳамда иш ҳар томонлама ва холис ўрганилишини сўраган.

 

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура расмий изоҳ берди.

 

Маълум қилинишича, 2026 йил 30 июнь куни Сирдарё тумани ИИБ навбатчилик қисмига мазкур ҳодиса юзасидан хабар келиб тушган.

 

Дастлабки текширувларга кўра, фуқаро У. Н. бошқарувидаги Cobalt автомашинаси Сирдарё туманидаги ички йўлда ҳаракатланаётган вақтда, олд йўловчи ўриндиғида ўтирган Асадбек Бўрибоев бир неча бор автомобилни тўхтатишни сўраган. Ҳайдовчи ҳаракатни давом эттиргач, у ўзини автомашинадан ташлаб юборгани оқибатида оғир тан жароҳати олган.

 

Жабрланувчи Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмасига олиб борилган, бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

 

Суд-тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, Асадбек Бўрибоевнинг ўлимига автомашинадан тушиб кетиш оқибатида олган тан жароҳатлари сабаб бўлган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув якунларига кўра ҳодисага ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинган.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"