Ўзбекистон

Ўта хавфли жиноятчи Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Интерпол қидирувидаги шахс товламачилик ва бошқа оғир жиноятларда айбланган.

Ўта хавфли жиноятчи Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

 

Узоқ вақт давомида одил судловдан яшириниб юрган ўта хавфли жиноятчи Миср Араб Республикасидан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси маълум қилди.

 

Қайд этилишича, мазкур шахс товламачилик ва бошқа оғир жиноятларни содир этганликда айбланиб, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ташаббуси билан халқаро қидирувга берилган.

 

Интерполнинг Ўзбекистондаги ва Қоҳира шаҳридаги Миллий марказий бюролари ҳамкорлигида қидирувдаги шахснинг ҳаракатланиш йўналишлари аниқланиб, унинг Миср ҳудудида экани тасдиқланган.

 

Экстрадиция тўғрисидаги сўров кўриб чиқилгач, Мисрнинг ваколатли идоралари уни Ўзбекистонга топшириш ҳақида қарор қабул қилган.

 

Барча халқаро-ҳуқуқий тартиб-таомиллар якунлангач, қидирувдаги шахс Интерпол ходимларига топширилиб, Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиш учун мамлакатга олиб келинди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"