Ўзбекистон

Тошкентда “закладка” орқали наркотик тарқатган украиналиклар ушланди

Уч нафар хориж фуқароси уйида 2,4 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди.

Тошкентда “закладка” орқали наркотик тарқатган украиналиклар ушланди

 

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган хориж фуқаролари ушланди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Аниқланишича, жорий йил 12 июнь куни Ўзбекистонга келган Украинанинг 1994, 1997 ва 2001 йилларда туғилган уч нафар фуқароси Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида вақтинча яшаб турган икки хонадонда истиқомат қилган.

 

Тезкор тадбир давомида уларнинг яшаш жойлари кўздан кечирилганда, пойтахтнинг турли ҳудудларига «закладка» усулида тарқатиш учун тайёрланган наркотик моддалар борлиги аниқланган.

 

Мусодара қилинган моддалар «гашиш», «мефедрон» ва «альфа-ПВП» бўлиб, уларнинг умумий оғирлиги 1 килограмм 945 граммни ташкил этган.

 

Бундан ташқари, интернет орқали фаолият юритувчи наркодўкон ташкилотчилари томонидан ушбу шахсларга кейинчалик қайта қадоқлаб тарқатиш учун хуфия жойда қолдирилган 460 грамм «мефедрон» ва «альфа-ПВП» ҳам ашёвий далил сифатида олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 6-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда “закладка” орқали наркотик тарқатган украиналиклар ушланди | Zamon.uz