Ўзбекистон

Ўзбекистонлик олима Халқаро Математика Иттифоқи қўмитаси аъзолигига сайланди

АҚШда ўтган Халқаро Математика Иттифоқи Бош Ассамблеясида олима Умида Балтаева нуфузли қўмита таркибига сайланди.

Ўзбекистонлик олима Халқаро Математика Иттифоқи қўмитаси аъзолигига сайланди

 

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Халқаро Математика Иттифоқи (International Mathematical Union – IMU) Бош Ассамблеясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда дунёнинг етакчи математик олимлари, миллий математика жамиятлари раҳбарлари ҳамда IMU раҳбарияти иштирок этди.

 

Мазкур нуфузли анжуманда Ўзбекистон делегацияси ҳам фаол қатнашди.

 

Йиғилиш якунларига кўра, Хоразм Маъмун академияси бош илмий ходими, профессор Умида Балтаева IMU'нинг Ривожланаётган давлатлар қўмитаси (Committee for Developing Countries) аъзолигига сайланди. Ушбу сайлов Ўзбекистон математика илм-фани ва мамлакат математиклари учун муҳим халқаро эътироф сифатида баҳоланмоқда.

 

Шунингдек, Ўзбекистон Фанлар академияси Математика институти лаборатория мудири, профессор Равшан Ашуров ҳам Бош Ассамблея муҳокамаларида фаол иштирок этди. У хорижлик ҳамкасблари билан илмий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш ҳамда институционал алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан қатор учрашувлар ўтказди.

 

Таъкидланишича, мазкур йиғилиш Ўзбекистон математикларининг халқаро илмий ҳамжамиятдаги фаоллиги ва нуфузини ошириш, янги илмий ҳамкорликларни ривожлантириш ҳамда мамлакат математика мактабининг халқаро майдондаги ўрнини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

custom img

Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиятов 79 ёшида вафот этди

Таниқли фермер вафоти муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди.

custom img

Қиммат нархда харид қилинган суюқ совун: Самарқандда 1,1 млрд сўмлик бюджет маблағи талон-торож қилинган

Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул шахслари 90 863 дона суюқ совунни қиммат нархда харид қилиб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

“Жарима майдончаси” модули: Тошкентда жарима майдончалари бўйича янги тартиб

Қонунчиликни бузганлик учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби белгиланди.

custom img

Янги терминал ва 3,5 млн йўловчи: Андижон аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Андижон халқаро аэропортини реконструкция қилиш лойиҳасининг 1,1 трлн сўмлик иккинчи босқичи давом этмоқда. Янги терминал ишга тушгач, аэропортнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1 минг нафаргача ошади.

custom img

Қайси ҳудудда қайси касбга талаб юқори? Техникумларга қабул таҳлил қилинди

Ўзбекистонда техникумларда энг талабгир касб ва мутахассисликлар аниқланди.

custom img

200 минг долларгача: пул мукофотлари миқдори оширилди

Халқаро нуфузли шахмат мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик шахматчилар ҳамда уларнинг тренерлари учун бир марталик пул мукофотлари кўпайтирилди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"