Ўзбекистон

Электр энергетикаси тизимида диспетчерлик бошқаруви такомиллаштирилади

Миллий, минтақавий ва ҳудудий диспетчерлик функциялари Миллий диспетчерлик маркази бошқарувига ўтказилади.

Электр энергетикаси тизимида диспетчерлик бошқаруви такомиллаштирилади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 июлдаги 400-сон қарори билан Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Миллий диспетчерлик маркази” давлат муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

 

Қарорга мувофиқ, электр энергетикаси тизимида тезкор-диспетчерлик бошқарувини янада такомиллаштириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ягона энергетика тизимига самарали интеграция қилиш ҳамда Миллий диспетчерлик маркази фаолиятини кучайтириш назарда тутилган.

 

Шунингдек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан бажариб келинаётган миллий, минтақавий ва ҳудудий диспетчерлик функциялари Миллий диспетчерлик маркази бошқарувига ўтказилади.

 

Мазкур ўзгариш электр энергетикаси тизимини ягона марказдан тезкор мувофиқлаштириш, электр тармоқлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда истеъмолчиларни электр энергияси билан янада ишончли таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.

 

Қарор билан, шунингдек, энергия балансини реал вақт режимида режалаштириш ва прогнозлашнинг замонавий рақамли тизимларини жорий этиш белгиланган. Хусусан, PowerFactory (DIgSILENT) вa PLEXOS дастурий платформалари ёрдамида электр энергияси ишлаб чиқариш, жумладан, қуёш ва шамол электр станциялари қувватлари ҳамда уларнинг электр тармоғига таъсири янада аниқ прогноз қилинади.

 

Бундан ташқари, диспетчерлик бошқарувини рақамлаштириш, илғор халқаро тажрибани жорий этиш ва соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича ҳам қатор вазифалар белгиланган.

custom img

Янги терминал ва 3,5 млн йўловчи: Андижон аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Андижон халқаро аэропортини реконструкция қилиш лойиҳасининг 1,1 трлн сўмлик иккинчи босқичи давом этмоқда. Янги терминал ишга тушгач, аэропортнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1 минг нафаргача ошади.

custom img

Қайси ҳудудда қайси касбга талаб юқори? Техникумларга қабул таҳлил қилинди

Ўзбекистонда техникумларда энг талабгир касб ва мутахассисликлар аниқланди.

custom img

200 минг долларгача: пул мукофотлари миқдори оширилди

Халқаро нуфузли шахмат мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик шахматчилар ҳамда уларнинг тренерлари учун бир марталик пул мукофотлари кўпайтирилди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"