Жаҳон

“Испания адолатли ғалаба қозонди” - АFА президенти

У мухлисларни натижани қабул қилишга ва жамоани қўллаб-қувватлашда давом этишга чақирди.

“Испания адолатли ғалаба қозонди” - АFА президенти



Аргентина футбол ассоциацияси президенти Клаудио Тапия ЖЧ–2026 финали юзасидан баёнот бериб, Испаниянинг ғалабаси адолатли бўлганини таъкидлади. Унинг айтишича, финалдаги мағлубият оғриқли бўлсада, натижани ҳакамнинг баҳсли қарорлари билан изоҳлаш тўғри эмас.



“Биз мағлуб бўлдик, аммо футбол шундай ўйин. Испания адолатли ғалаба қозонди. Уларни табриклаймиз. Биз эса бошимизни баланд кўтариб, олдинга қарашимиз керак”, деган Тапия.



Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ЖЧ финалини қайта ўтказиш талаби билан петиция тарқалиб, минглаб аргентиналик мухлислар ҳакам Славко Винчичнинг айрим қарорларидан норози эканини билдирган эди. Бироқ АFА раҳбари бундай ташаббусни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди.



Тапиянинг таъкидлашича, Аргентина терма жамоаси финалда бор кучини ишга солган, аммо бу сафар рақиб устун келган. У футболчилар, мураббийлар штаби ва мухлисларга турнир давомида кўрсатган қўллаб-қувватлови учун миннатдорлик билдириб, жамоа янада кучлироқ боʼлиб қайтишига ишонч билдирди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

“Испания адолатли ғалаба қозонди” - АFА президенти | Zamon.uz