Жаҳон

Исроил сулҳга қарамай Ливан жанубида ҳарбий амалиётларни давом эттирмоқда

Ливан ҳукумати буни сулҳнинг навбатдаги бузилиши деб баҳолаб. Исроилни мамлакат суверенитетига тажовуз қилишда айблаган.

Исроил сулҳга қарамай Ливан жанубида ҳарбий амалиётларни давом эттирмоқда



Исроил армияси Ливан жанубидаги бир қатор ҳудудларда биноларни портлатиш ва ҳарбий амалиётларни давом эттирди. Бу ҳаракатлар Исроил ва Ливан ўртасида АҚШ воситачилигида эришилган сулҳ амалда бўлиб турган ҳамда томонлар вазиятни барқарорлаштириш бўйича музокараларни давом эттираётган бир пайтда содир бўлмоқда.



Al Jazeera хабарига кўра, Исроил ҳарбийлари Кфар Кила, Майс ал-Жабал, Хула ва Маркаба каби чегара қишлоқларида бир нечта бино ва иншоотларни портлатган. Ливан расмийлари буни сулҳ келишувининг навбатдаги бузилиши деб баҳолаб, Исроилни мамлакат суверенитетига тажовуз қилишда айблаган.



Сўнгги кунларда АҚШ воситачилигида Исроил қўшинларини Ливан жанубидан босқичма-босқич олиб чиқиш, уларнинг ўрнига Ливан армиясини жойлаштириш ҳамда чегарадаги хавфсизликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан музокаралар олиб борилмоқда. Бироқ Исроил армияси Ҳизбуллоҳ ҳаракатига тегишли деб ҳисоблаган ҳарбий инфратузилмага зарба бериш операциялари давом этишини билдирган.



Ўз навбатида, Ҳизбуллоҳ Исроилни сулҳ шартларини мунтазам равишда бузаётганликда айблаб, халқаро ҳамжамиятни босимни кучайтиришга чақирди. Ливан ҳукумати ҳам Исроилнинг ҳарбий ҳаракатлари минтақадаги вазиятни янада кескинлаштираётганини таъкидламоқда.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

custom img

Токиода тайфун хавфи: 524 та рейс бекор қилинди

Дужуан тайфуни сабаб Токиода авиақатновлардан ташқари поезд ва паром қатновлари ҳам чекланмоқда.

custom img

“Бу учрашув кўп нарсани ўзгартириши мумкин” — Зеленский

Украина президенти Доналд Трамп билан Нью-Йоркда учрашади.

custom img

Шифокорлар қаримоқда: ЖССТ 2030 йилга бориб тиббиёт ходимлари танқислигидан огоҳлантирди

ЖССТ маълумотларига кўра, 122 мамлакатдаги ҳар тўртинчи шифокор 55 ёшдан катта.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозини очиш шартларини маълум қилди: АҚШдан жавоб кутилмоқда

Эрон АҚШ Теҳрон томонидан тақдим этилган шартларни бажармагунча Ҳормуз бўғозини кемалар қатнови учун очмаслигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"