Жаҳон

Марко Рубио АҚШга кириш бўйича янги чекловларни эълон қилди

Айрим жиноятларга алоқадор шахслар ҳамда уларнинг яқинларига виза берилмайди.

Марко Рубио АҚШга кириш бўйича янги чекловларни эълон қилди

 

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио кибержиноятлар ва бошқа трансмиллий онлайн жиноятларга алоқадор шахсларга нисбатан янги виза чекловлари жорий этилишини эълон қилди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти маълум қилди.

 

Янги сиёсатга кўра, киберфирибгарлик, кибержиноятлар ҳамда болаларга нисбатан онлайн жинсий зўравонлик каби жиноятларни содир этган ёки уларга алоқадор деб гумон қилинаётган шахслар, шунингдек, айрим ҳолларда уларнинг яқин қариндошлари ҳам АҚШ визасини олиш имкониятидан маҳрум этилиши мумкин.

 

Марко Рубионинг таъкидлашича, бу турдаги жиноятлар ортида кўпинча трансмиллий жиноий гуруҳлар туради.

"Кўпинча Хитой трансмиллий жиноий ташкилотлари томонидан мувофиқлаштириладиган фирибгарлик схемалари фақат 2024 йилнинг ўзида америкаликларга камида 10 миллиард доллар зарар етказди. Бундан ташқари, америкалик болалар хориждан бошқариладиган жинсий зўравонлик тармоқларининг нишонига айланмоқда," — деган АҚШ Давлат котиби.

 

Рубионинг сўзларига кўра, янги виза сиёсати коррупция, пул ювиш, одам савдоси ва бошқа трансмиллий жиноятларга қарши курашни кучайтиришга хизмат қилади.

custom img

Исроил сулҳга қарамай Ливан жанубида ҳарбий амалиётларни давом эттирмоқда

Ливан ҳукумати буни сулҳнинг навбатдаги бузилиши деб баҳолаб. Исроилни мамлакат суверенитетига тажовуз қилишда айблаган.

custom img

Украина дронлари Санкт-Петербургга ҳужум қилди

Ҳужум ортидан шаҳарда дрон таҳдиди эълон қилиниб, мобил интернет фаолияти чекланиши ҳақида огоҳлантириш берилди.

custom img

Ҳиндистондаги сув тошқинлари оқибатида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Табиий офатдан 1800 дан ортиқ қишлоқдаги 900 мингга яқин аҳоли жабр кўрган.

custom img

Қизил денгизда танкерларга қилинган ҳужумлардан сўнг нефть нархи 100 доллардан ошди

Трамп ҳусийлар ҳужуми такрорланса, Эронга "ҳарбий жазо" бериш билан таҳдид қилди.

custom img

Ал-Ақсо масжидига 4 мингдан ортиқ исроиллик бостириб кирди

Уларнинг орасида Итамар Бен-Гвир ҳам бўлган. Исроилликлар Тиша БЪАв байрами муносабати билан мажмуга кириб, Талмуд маросимларини ўтказиб, ибодат қилган.

custom img

Келишув бўлмаса, йўқотишлар янада кучаяди — Рубио

АҚШ Давлат котибининг айтишича, Теҳрон АҚШ билан келишувга эришмагунча иқтисодий ва ҳарбий йўқотишлари ортишда давом этади.

custom img

Қирғизистон Wildberries омборларига ҳужумлардан сўнг ўз фуқароларига огоҳлантириш берди

Ҳужумларда зарар кўрган омборлардаги қирғиз тадбиркорларига тегишли маҳсулотлар инвентаризация қилинмоқда.

custom img

Афғонистондаги сув тошқинларида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида ўнлаб одамлар жароҳатланган, яна кўплаб фуқаролар бедарак йўқолган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"