Жаҳон

Остонада илк ҳаво таксиси синовдан ўтказилди

Мамлакат 2028 йилгача вертипортлар тармоғини барпо этиш ва ҳаво таксиларини транспорт тизимига интеграция қилишни режалаштирмоқда.

Остонада илк ҳаво таксиси синовдан ўтказилди

 

Қозоғистон пойтахти Остонада электр вертикал учиш ва қўниш (eVTOL) технологиясига асосланган илк ҳаво таксисининг намойиш парвози муваффақиятли ўтказилди.

 

Намойиш парвози «Келажак ўйинлари – 2026» (GOTF 2026) халқаро турнири доирасида ташкил этилди. Лойиҳа Қозоғистоннинг Alatau Advance Air Group Ltd. (AAAG) компанияси ҳамда Хитойнинг AutoFlight компанияси ҳамкорлигида амалга оширилди.

 

Синовда AutoFlight Prosperity русумидаги eVTOL ҳаво таксисидан фойдаланилди. Қурилма бир нафар учувчи ва беш нафар йўловчини ташишга мўлжалланган бўлиб, соатига 200 километргача тезликда ҳаракатлана олади ва 200 километргача масофани босиб ўтиш имкониятига эга. 13 та электр двигатели билан жиҳозланган ушбу транспорт воситаси шовқини паст ва атмосферага карбонат ангидрид чиқармайди.

 

Хавфсизлик талабларига мувофиқ, илк намойиш парвози йўловчиларсиз амалга оширилди. Бу янги авлод авиация технологияларини тижорат фойдаланишидан аввал синовдан ўтказиш бўйича халқаро амалиёт ҳисобланади.

 

Қозоғистон расмийлари ушбу лойиҳа мамлакатда Urban Air Mobility (UAM) — шаҳар ҳаво транспорти тизимини шакллантириш бўйича кенг кўламли дастурнинг бир қисми эканини таъкидлади. Мазкур йўналишда зарур қонунчилик базаси яратилган бўлиб, вертипортлар, учувчисиз ҳаво ҳаракатини бошқариш тизимлари ва рақамли инфратузилмани ривожлантириш ишлари бошланган.

 

Шунингдек, 2028 йилгача Қозоғистонда олтита вертипорт қуриш ва ҳаво таксиларини мамлакат транспорт тизимига босқичма-босқич интеграция қилиш режалаштирилган. Мутахассислар фикрича, ушбу технология йўловчи ташиш билан бирга логистика, шошилинч тиббий ёрдам ва бошқа хизматлар ривожига ҳам хизмат қилади.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

custom img

Токиода тайфун хавфи: 524 та рейс бекор қилинди

Дужуан тайфуни сабаб Токиода авиақатновлардан ташқари поезд ва паром қатновлари ҳам чекланмоқда.

custom img

“Бу учрашув кўп нарсани ўзгартириши мумкин” — Зеленский

Украина президенти Доналд Трамп билан Нью-Йоркда учрашади.

custom img

Шифокорлар қаримоқда: ЖССТ 2030 йилга бориб тиббиёт ходимлари танқислигидан огоҳлантирди

ЖССТ маълумотларига кўра, 122 мамлакатдаги ҳар тўртинчи шифокор 55 ёшдан катта.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозини очиш шартларини маълум қилди: АҚШдан жавоб кутилмоқда

Эрон АҚШ Теҳрон томонидан тақдим этилган шартларни бажармагунча Ҳормуз бўғозини кемалар қатнови учун очмаслигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"