Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан хорижий давлатлар раҳбарлари табрикламоқда

Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан хорижий давлатлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ва таниқли жамоат арбоблари табрик йўллаб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда мамлакатнинг халқаро нуфузини юксалтириш борасидаги натижаларни юқори баҳолади.

Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан хорижий давлатлар раҳбарлари табрикламоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, молиявий институтлар, етакчи хорижий компаниялар раҳбарлари, таниқли жамоат ва дин арбобларидан самимий қутловлар келмоқда.

 

Хорижий ҳамкорлар ўз мактубларида Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ҳамда давлатнинг минтақадаги ва халқаро майдондаги нуфузини юксалтириш борасида эришилган натижаларни юксак баҳолаган.

 

Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва давлатчилик фаолиятида янги муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.

 

Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

 

  • Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин,
  • Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин,
  • Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев,
  • Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров,
  • Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон,
  • Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов,
  • Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов,
  • Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев,
  • Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко,
  • Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев,
  • Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған,
  • Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси,
  • Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён,
  • Европа кенгаши Раиси Антониу Кошта,
  • Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон,
  • Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла,
  • Италия Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Жоржа Мелони,
  • Словения Республикаси Президенти Наташа Пирц Мусар,
  • Албания Республикаси Президенти Байрам Бегай,
  • Грузия Президенти Михаил Кавелашвили,
  • Арманистон Республикаси Президенти Ваагн Хачатурян,
  • Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян,
  • Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний,
  • Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён,
  • Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири ўринбосари, Президент девони раиси Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён,
  • Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазирининг ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён,
  • Ироқ Республикаси Президенти Низор Омидий,
  • Мьянма Иттифоқи Республикаси Президенти Мин Аун Хлайн,
  • Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко,
  • Беларусь Республикаси Миллий Мажлиси Республика Кенгаши Раиси Наталья Кочанова,
  • Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев,
  • Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин,
  • Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров,
  • Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов,
  • Америка Қўшма Штатлари Конгресси Сенати аъзоси Стив Дейнс,
  • Америка Қўшма Штатлари Конгресси Вакиллар палатаси аъзолари Жо Вильсон, Трент Келли, Кэрол Миллер, Билл Хайзенга ва Жейсон Смит,
  • Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев,
  • Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Бош котиби Сергей Лебедев,
  • Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Нурлан Ермекбаев,
  • Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Феридун Синирлиоғлу,
  • Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Асад Хон,
  • БМТ Бош котиби ўринбосари – БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) ижрочи директори Диене Кейта,
  • Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги аъзо давлатлари Парламентлараро ассамблеяси Кенгаши Бош котиби Дмитрий Кобицкий,
  • Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати Раиси Бакитжан Сагинтаев,
  • Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (АЙСЕСКО) Бош директори Салим Ал-Малик,
  • Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Жильбер Унгбо,
  • Европа тикланиш ва тараққиёт банки Президенти Одиль Рено-Бассо,
  • Евроосиё тараққиёт банки бошқаруви раиси Николай Подгузов,
  • Халқаро дзюдо федерацияси Президенти Мариус Визер,
  • Москва ва Бутун Рус Патриархи Кирилл,
  • Кавказ мусулмонлари идораси раиси Оллоҳшукур Пошозода.

 

Қутловлар келишда давом этмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.