Ўзбекистон

Ўзбекистон биометрик паспортлари халқаро хавфсизлиги кучайтирилди

Мазкур янгиланиш биометрик паспортлардаги маълумотлар яхлитлигини таъминлаб, халқаро саёҳатлар хавфсизлигини оширишга хизмат қилади.

Ўзбекистон биометрик паспортлари халқаро хавфсизлиги кучайтирилди

 

Жорий йилнинг 21 июль куни Ички ишлар вазирлиги Миграция ва шахсийлаштириш департаменти Шахсийлаштириш маркази делегацияси Канаданинг Монреал шаҳрида жойлашган Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO) бош қароргоҳига ташриф буюрди.

 

Ташриф давомида Ўзбекистон фуқароларининг биометрик паспортлари хавфсизлигини таъминловчи PKI (Очиқ калит инфратузилмаси) ҳамда ICAO PKD (ICAO Очиқ калит реестри) рақамли сертификатлари ICAO Doc 9303 халқаро стандарти талабларига мувофиқ муваффақиятли янгиланди.

 

Янгиланган сертификатлар ICAO PKD тизимига аъзо барча давлатларга тарқатилди. Бу эса хорижий давлатлар чегара назорати органлари томонидан Ўзбекистон фуқароларининг биометрик паспортларини текшириш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган техник қийинчиликларнинг олдини олади.

 

Шунингдек, мазкур янгиланиш биометрик паспортлардаги маълумотлар яхлитлигини ишончли ҳимоя қилиш, ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини тезкор тасдиқлаш ҳамда халқаро саёҳатлар хавфсизлигини янада оширишга хизмат қилади.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистон ICAO PKD тизимининг фаол иштирокчиси сифатида электрон саёҳат ҳужжатлари инфратузилмасини ривожлантириш ва ушбу йўналишдаги халқаро ҳамкорликни изчил мустаҳкамлашни давом эттирмоқда.

custom img

Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиятов 79 ёшида вафот этди

Таниқли фермер вафоти муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди.

custom img

Қиммат нархда харид қилинган суюқ совун: Самарқандда 1,1 млрд сўмлик бюджет маблағи талон-торож қилинган

Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул шахслари 90 863 дона суюқ совунни қиммат нархда харид қилиб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

“Жарима майдончаси” модули: Тошкентда жарима майдончалари бўйича янги тартиб

Қонунчиликни бузганлик учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби белгиланди.

custom img

Янги терминал ва 3,5 млн йўловчи: Андижон аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Андижон халқаро аэропортини реконструкция қилиш лойиҳасининг 1,1 трлн сўмлик иккинчи босқичи давом этмоқда. Янги терминал ишга тушгач, аэропортнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1 минг нафаргача ошади.

custom img

Қайси ҳудудда қайси касбга талаб юқори? Техникумларга қабул таҳлил қилинди

Ўзбекистонда техникумларда энг талабгир касб ва мутахассисликлар аниқланди.

custom img

200 минг долларгача: пул мукофотлари миқдори оширилди

Халқаро нуфузли шахмат мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик шахматчилар ҳамда уларнинг тренерлари учун бир марталик пул мукофотлари кўпайтирилди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"