Ўзбекистон

Ўзбекистондаги музейлардан 500 дан ортиқ экспонат йўқолди

Қўқон давлат музей-қўриқхонаси ва Сирдарё вилояти музейи фондларида экспонатлар етишмаётгани аниқланди.

Ўзбекистондаги музейлардан 500 дан ортиқ экспонат йўқолди

 

Республикадаги давлат музейларида ўтказилаётган инвентаризация жараёнида айрим музей фондларида экспонатлар етишмаётгани аниқланди.

 

Маданий мерос агентлигининг маълум қилишича, инвентаризация комиссияси Қўқон давлат музей-қўриқхонаси ва унинг филиаллари, жумладан, Ғафур Ғулом номидаги Қўқон адабий музейи фондларида 500 га яқин музей буюми, шунингдек, Сирдарё вилояти давлат тарих ва маданият музейи коллекциясида 16 та музей экспонати етишмаётганини аниқлаган.

 

Аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чораларни кўриш мақсадида материаллар белгиланган тартибда прокуратура органларига юборилган.

 

Қайд этилишича, инвентаризация Ўзбекистон Президентининг “Музейларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-261-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ва Бош прокуратуранинг қўшма йиғилиши баённомаси ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

 

Мазкур жараён республика музейлари фондларида сақланаётган музей буюмлари ва коллекцияларининг сақланиш ҳолатини босқичма-босқич ўрганишга қаратилган.

custom img

Ўқувчилар эшакда мактабга қатнамоқда: ММТБ изоҳ берди

Мутасадди ташкилотлар ўқувчиларнинг мактабга хавфсиз ва қулай қатновини таъминлаш ҳамда йўл инфратузилмасини яхшилаш чораларини кўриб чиқмоқда.

custom img

1,3 гектарлик ҳудудда автотураргоҳ: Миллий кутубхона ортидаги лойиҳа маълум қилинди

Тошкентдаги Миллий кутубхона ортидаги ҳудудда давлат-хусусий шериклик асосида пулли автотураргоҳ ва жамоат макони ташкил этиш режалаштирилмоқда.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"