Ўзбекистон

Абитуриентлар учун ОТМ ва таълим йўналишини танлаш бошланди

Танлов 8 августга қадар давом этади.

Абитуриентлар учун ОТМ ва таълим йўналишини танлаш бошланди

 

Давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар учун олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш жараёни бошланди.

 

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг маълум қилишича, абитуриентлар 2026 йил 25 июлдан 8 августга қадар 15 кун давомида my.uzbmb.uz платформасининг “Олий ва касбий таълим муассасаларига қабул” бўлими орқали ўз танловини амалга ошириши мумкин.

 

Дастлаб абитуриентлар танлов устуворлиги ва мақсадли қабул бўйича танловни белгилайди. Шундан сўнг тест топширилган фанлар мажмуаси ҳамда таълим тилига мос равишда 5 тагача олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини, шунингдек, таълим шаклини танлайди.

 

Таълим йўналишларини битта ёки турли олий таълим муассасалари доирасида танлаш мумкин. Танлов якунлангач, маълумотлар СМС орқали юборилган тасдиқлаш коди ёрдамида тасдиқланади ва абитуриентнинг қайд варақаси шакллантирилади.

 

Абитуриентлар танлов муддати якунига қадар ўз маълумотларини ўзгартириши ҳамда қайд варақасини қайта юклаб олиши мумкин.

 

Талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани ҳақидаги якуний натижалар таълим йўналишларини танлаш босқичи тўлиқ якунланганидан сўнг бир ҳафта ичида эълон қилинади.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

custom img

Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: мутахассислар асосий сабабларни маълум қилди

19 сентябрь соат 21:00 дан 20 сентябрь соат 04:00 гача Тошкентда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиб, АQI 101–150 — сезгир гуруҳлар учун зарарли даражага етиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"