Ўзбекистон

Бойсундаги техноген аварияни бартараф этишга Хитой мутахассислари жалб қилинади

Томонлар қутқарув-бурғилаш ишларини тез фурсатда бошлаш ҳамда зарур техника ва мутахассисларни объектга етказишга келишиб олди.

Бойсундаги техноген аварияни бартараф этишга Хитой мутахассислари жалб қилинади

 

Бойсун туманидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида юзага келган техноген аварияни бартараф этиш ишларига Хитойнинг ССДС бурғилаш компанияси мутахассислари жалб этилади. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

 

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси Абдуғани Сангинов Хитой миллий нефть корпорацияси (CNPC) таркибидаги ССDС бурғилаш компанияси вакиллари билан ишчи учрашув ўтказди. Унда Бойсун туманидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида юзага келган техноген авария оқибатларини бартараф этиш ишларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Мулоқот давомида аварияни бартараф этиш бўйича амалий ишларни имкон қадар тез бошлаш учун тайёргарлик жараёнларини қисқа муддатларда якунлаш зарурлиги қайд этилди. Шу мақсадда объектга махсус бурғилаш қурилмалари, юқори босим шароитида ишлашга мўлжалланган технологик ускуналар ва бошқа зарур техник воситаларни етказиш, шунингдек, малакали мутахассисларни жалб этиш бўйича келишувга эришилди.

 

Томонлар қутқарув-бурғилаш ишларини белгиланган муддатларда бошлаш ҳамда техник ечимларни тезкор қабул қилиш учун икки компания мутахассислари ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олди.

 

Шунингдек, учрашувда техноген авария тўлиқ бартараф этилгач, нефть-газ соҳасида янги бурғилаш ва геология-қидирув лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

custom img

Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: мутахассислар асосий сабабларни маълум қилди

19 сентябрь соат 21:00 дан 20 сентябрь соат 04:00 гача Тошкентда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиб, АQI 101–150 — сезгир гуруҳлар учун зарарли даражага етиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"