Жаҳон

Эрон Европа Иттифоқини иккиюзламачиликда айблади

Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқининг Теҳронга қарши янги санкцияларини кескин танқид қилди.

Эрон Европа Иттифоқини иккиюзламачиликда айблади


 
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Бағайининг айтишича, Европа давлатлари инсон ҳуқуқлари ҳимояси ҳақида тез-тез баёнот беради, бироқ унинг фикрича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари оқибатида ҳалок бўлган тинч аҳоли ва инфратузилмага етказилган зарар юзасидан сукут сақлайверади. Шу сабабли у Европа сиёсатини "икки хил стандарт"га асосланган деб баҳолади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.


 
Бағайининг баёноти Европа Иттифоқи беш нафар эронлик судья ҳамда Ашияне кибергуруҳи асосчиси Нима Солиҳийга нисбатан инсон ҳуқуқлари бузилишига алоқадорлик айблови билан янги санкциялар жорий этганидан сўнг берилди. Брюссел бу шахслар Эронда ички репрессиялар ва ахборотни чеклаш билан боғлиқ фаолиятда иштирок этганини билдирган.


 
Европа Иттифоқи ташқи сиёсат бўйича вакили Кажа Каллас эса дунё эътибори Яқин Шарқдаги урушга қаратилган бўлса ҳам, Эрондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият эътибордан четда қолмаслиги кераклигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, ЙИ инсон ҳуқуқларини бузишда айбланаётган шахсларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўллаш сиёсатини давом эттиради.

custom img

«Келишув бўлмаса, Эронни йўқ қиламиз»: Трамп БМТда Эрон ҳақида гапирди

Дональд Трамп бошқа давлатларни Теҳронни иқтисодий жиҳатдан яккалашга ва музокарага мажбурлашга чақирди.

custom img

Эронга парвозлар тўхтатилди: Туркиянинг учта авиакомпанияси қарор қабул қилди

Туркиянинг Turkish Airlines, AJet ва Pegasus авиакомпаниялари 21 сентябрдан Эронга ва Эрондан амалга ошириладиган рейсларни тўхтатди. Бу АҚШнинг Эрон авиация секторига нисбатан янги санкциялари кучга кириши фонида юз берди.

custom img

Мактабдаги отишма: Туркияда 10 киши яраланди

15 ёшли ўқувчи милтиқ билан мактаб олдига бориб, отишма уюштирган.

custom img

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди

Умумий қиймати 10 млрд долларга етиши мумкин бўлган фонд Ҳурмуз бўғозига нефт ва газ ташишда қарамликни камайтирувчи инфратузилмани ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

custom img

Генераллар ҳам қутула олмади: Хитойда икки юқори мартабали ҳарбий ҳайдалди

Генераллар партияга садоқатсизлик, гуруҳбозлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланган.

custom img

Янги чеклов: АҚШ Эрон авиакомпанияларининг дунё бўйлаб парвозларини тўхтатмоқчи

Эрон авиакомпанияларига хизмат кўрсатадиган хорижий аэропорт ва компаниялар АҚШ санкцияларига дуч келиши ҳамда доллар тизимидан узилиши мумкин.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

custom img

Трамп учта йирик ОАВга Оқ уйга киришни тақиқлади: журналистлар судга мурожаат қилди

Дональд Трамп тақиқни «сохта янгиликлар»га қарши чора сифатида изоҳлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"