Жаҳон

Эрон Трампнинг музлатилган активлар ҳақидаги баёнотини кескин қоралади

Теҳрон бундай қадам давлатлар суверенитети ҳамда халқаро молия тизимига жиддий путур етказиши мумкинлигини таъкидлади.

Эрон Трампнинг музлатилган активлар ҳақидаги баёнотини кескин қоралади

 

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эроннинг музлатилган хорижий активларидан фойдаланиш ҳақидаги баёнотини "ўтга ёғ сепиш билан баробар" деб баҳолади. Унинг айтишича, бундай қарор халқаро молия тизими ва давлатлар суверенитетига жиддий путур етказиши мумкин. Бу ҳақда Aljazeera хабар берди.


 
Аввалроқ Трамп АҚШ назоратидаги Эрон маблағлари минтақадаги можаро оқибатида етказилган зарарларни қоплаш учун ишлатилиши мумкинлигини билдирганди. У бу маблағлар АҚШ ихтиёрида эканини ва зарурат туғилганда улардан фойдаланилишини айтган.


 
Ароқчининг таъкидлашича, агар бир давлат бошқа мамлакатнинг музлатилган активларини ўз хоҳишига кўра сарфлашни бошласа, бу халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларини издан чиқаради. Вазир бундай амалиёт келажакда бошқа давлатлар учун ҳам хавфли тажрибага айланишидан огоҳлантирди.


 
Эрон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар сўнгги ҳафталарда янада кескинлашган. Ҳарбий тўқнашувлар, ўзаро таҳдидлар ва иқтисодий босимлар фонида музлатилган Эрон активлари масаласи ҳам икки давлат ўртасидаги асосий тортишувлардан бирига айланган.

custom img

Мактабдаги отишма: Туркияда 10 киши яраланди

15 ёшли ўқувчи милтиқ билан мактаб олдига бориб, отишма уюштирган.

custom img

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди

Умумий қиймати 10 млрд долларга етиши мумкин бўлган фонд Ҳурмуз бўғозига нефт ва газ ташишда қарамликни камайтирувчи инфратузилмани ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

custom img

Генераллар ҳам қутула олмади: Хитойда икки юқори мартабали ҳарбий ҳайдалди

Генераллар партияга садоқатсизлик, гуруҳбозлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланган.

custom img

Янги чеклов: АҚШ Эрон авиакомпанияларининг дунё бўйлаб парвозларини тўхтатмоқчи

Эрон авиакомпанияларига хизмат кўрсатадиган хорижий аэропорт ва компаниялар АҚШ санкцияларига дуч келиши ҳамда доллар тизимидан узилиши мумкин.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

custom img

Трамп учта йирик ОАВга Оқ уйга киришни тақиқлади: журналистлар судга мурожаат қилди

Дональд Трамп тақиқни «сохта янгиликлар»га қарши чора сифатида изоҳлади.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"