Жаҳон

Гутерриш 2009 йилдан бери илк бор Сурияга боради

Ушбу ташриф Башар Асад ҳокимияти ағдарилганидан кейинги сиёсий ўтиш даврини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Гутерриш 2009 йилдан бери илк бор Сурияга боради


 
БМТ матбуот котиби Стефан Дюжаррикнинг маълум қилишича, Гутерриш Дамашқда Сурия президенти Аҳмад ал-Шараа ва бошқа расмийлар билан учрашади. Музокараларда мамлакатдаги сиёсий ислоҳотлар, гуманитар вазият ҳамда БМТнинг Сурияни тиклаш жараёнидаги иштироки муҳокама қилинади. Бу ҳақда Reuters маълум қилди.


 
Бу ташриф БМТ Бош котибининг Сурияга 2009 йилдан буён амалга ошираётган илк сафари ҳисобланади. Сурияда 2011 йилда фуқаролар уруши бошланганидан бери мамлакатга бирор амалдаги БМТ раҳбари бормаган эди. Башар Асад режими 2024 йил декабрида ҳокимиятдан ағдарилгач, халқаро ҳамжамият Дамашқ билан алоқаларни босқичма-босқич тиклай бошлади.


 
Сафар давомида Гутерриш Исроил ва Сурия ўртасидаги демилитаризация ҳудудида хизмат қилаётган БМТ тинчликпарвар кучлари билан ҳам учрашиши режалаштирилган. БМТ бу миссия орқали 1974 йилдан буён Голан тепаликларидаги сулҳ режимининг бажарилишини кузатиб келмоқда.


 
Кузатувчиларга кўра, ташриф БМТнинг Суриядаги янги сиёсий раҳбариятни қўллаб-қувватлаши ҳамда мамлакатни халқаро майдонга қайтариш йўлидаги муҳим дипломатик қадам бўлиши мумкин. Шу билан бирга, ташкилот сиёсий ўтиш жараёни барча сурияликларни қамраб олиши ва инсон ҳуқуқлари ҳамда хавфсизлик масалаларига устувор эътибор қаратилиши зарурлигини таъкидламоқда.

custom img

“БМТ кучли бўлиши керак”: Садир Жапаров БМТ ислоҳотини таклиф қилди

Қирғизистон президенти БМТ доирасида санкцияларни дастлабки кўриб чиқиш, мониторинг қилиш ва мунтазам қайта кўриб чиқишнинг ягона халқаро механизмини яратишни таклифларини илгари сурди.

custom img

Қимматбаҳо совғалар иши: Жанубий Кореяда собиқ биринчи хонимнинг қамоқ жазоси қисқартирилди

Ким Геон Хи қимматбаҳо совғаларни мансаб тайинловлари ва бошқа хизматлар эвазига олганликда айбланган.

custom img

Трамп режаси: АҚШ, Дания ва Гренландия келишув имзолади

Келишув АҚШнинг Гренландиядаги ҳарбий инфратузилмасини кенгайтириш имконини беради.

custom img

Можаро қишдан олдин тугаши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Россия ва Украина раҳбарлари билан яқиндан ишлаётганини маълум қилиб, можаро бўйича келишувга эришилишига умид билдирди.

custom img

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни узайтиради: Алишер Усмонов рўйхатдан чиқарилади

Қарор Латвия аввалги эътирозидан воз кечиб, овоз беришда бетараф қолганидан сўнг маъқулланган.

custom img

«Келишув бўлмаса, Эронни йўқ қиламиз»: Трамп БМТда Эрон ҳақида гапирди

Дональд Трамп бошқа давлатларни Теҳронни иқтисодий жиҳатдан яккалашга ва музокарага мажбурлашга чақирди.

custom img

Эронга парвозлар тўхтатилди: Туркиянинг учта авиакомпанияси қарор қабул қилди

Туркиянинг Turkish Airlines, AJet ва Pegasus авиакомпаниялари 21 сентябрдан Эронга ва Эрондан амалга ошириладиган рейсларни тўхтатди. Бу АҚШнинг Эрон авиация секторига нисбатан янги санкциялари кучга кириши фонида юз берди.

custom img

Мактабдаги отишма: Туркияда 10 киши яраланди

15 ёшли ўқувчи милтиқ билан мактаб олдига бориб, отишма уюштирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"