Ўзбекистон

Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги учта ҳужжатли фильм халқаро телеканалларда намойиш этилди

24 июль куни Россия 24, Россия Култура ва Euronews телеканалларида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг яратилиш тарихига бағишланган учта ҳужжатли фильм илк бор эфирга узатилди. Фильмларда марказнинг ташкил этилиши, халқаро аҳамияти ва унинг амалга оширилиш босқичлари ёритилган.

Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги учта ҳужжатли фильм халқаро телеканалларда намойиш этилди

24 июль куни етакчи халқаро телеканалларда Янги Ўзбекистоннинг йирик маданий-маърифий лойиҳаси — Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига бағишланган учта ҳужжатли фильмнинг илк намойиши бўлиб ўтди. Фильмлар «Россия 24», «Россия Култура» ва Euronews телеканаллари орқали эфирга узатилиб, кўп миллионли аудиторияга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган ушбу лойиҳанинг яратилиш тарихини тақдим этди.

 

«Россия 24» телеканали Ислом цивилизацияси маркази ҳамкорлигида «Мастерская» кинокомпанияси томонидан суратга олинган 41 дақиқалик «Мовароуннаҳр цивилизацияси» ҳужжатли фильмини намойиш этди. «Россия Култура» телеканали эса Марказ иштирокида «ДиВи» телекомпанияси томонидан тайёрланган 39 дақиқалик «Ўзбекистон. Янги коинот» ҳужжатли фильмини эфирга узатди.

 

Шунингдек, Euronews таҳририяти ушбу бетакрор мажмуанинг яратилиш тарихи ва халқаро аҳамиятига бағишланган махсус 8 дақиқалик ҳужжатли фильмни намойиш қилди. Муаллифлик ёндашувлари ва телевизион форматлари турлича бўлишига қарамай, барча уч фильмни ягона ғоя бирлаштириб туради. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти минбаридан илк бор илгари сурилган улкан ташаббус ҳақида ҳикоя қилинади. Ана шу ташаббус ислом цивилизацияси меросини ўрганиш, асраш ва кенг тарғиб қилишга қаратилган дунёдаги энг йирик марказлардан бирини барпо этишга асос бўлди. Ҳужжатли фильмларда лойиҳанинг амалга оширилиш тарихи босқичма-босқич очиб берилади.

 

Унда давлат раҳбари ташаббусини илгари суришдан тортиб, қурилиш ишларининг бошланиши, мажмуанинг очилиши, ноёб музей экспозициясининг шакллантирилиши, бебаҳо маданий бойликларнинг Ватанга қайтарилиши, замонавий илмий-тадқиқот инфратузилмасининг яратилиши ҳамда «Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва маърифат сари» мавзусидаги Биринчи халқаро форумнинг ўтказилишигача бўлган жараёнлар ёритилган.

 

Фильмларда лойиҳанинг халқаро эътирофи ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Уларда давлат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дунёга машҳур олимлар ва экспертларнинг Ўзбекистоннинг умуминсоний маданий  асраш, илмий ҳамкорликни ривожлантириш ва цивилизациялар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаш борасидаги ҳиссасига берган юксак баҳолари келтирилган.

 

Бир кунда учта ҳужжатли фильмнинг бир вақтнинг ўзида намойиш этилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббусига бўлган халқаро қизиқиш тобора ортиб бораётгани ва унинг жаҳон профессионал ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилаётганининг ёрқин ифодаси бўлди. Ҳар бир фильм ушбу лойиҳанинг ўзига хос тарихини ҳикоя қилади. Бугун у умумий тарихий меросга ҳурмат, маърифат ва халқаро ҳамкорлик рамзига айланган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.