Ўзбекистон

Йил бошидан буён болаларга нисбатан зўравонликка оид 8 та жиноят иши қўзғатилди

2026 йилнинг дастлабки олти ойида Болалар омбудсманига 1147 та мурожаат келиб тушган.

Йил бошидан буён болаларга нисбатан зўравонликка оид 8 та жиноят иши қўзғатилди

 

Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) 2026 йилнинг дастлабки олти ойидаги фаолияти юзасидан брифинг ўтказди.

 

Маълум қилинишича, ҳисобот даврида Болалар омбудсмани номига 1147 та мурожаат келиб тушган.

 

Мурожаатлар асосида ўтказилган ўрганишлар натижасида болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига оид 8 та жиноят иши ва 15 та маъмурий иш қўзғатилган. Шунингдек, жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақидаги 6 та қарор асоссиз деб топилиб, прокуратура томонидан бекор қилинган ва қайта ўрганиш учун юборилган.

 

Ҳисобот даврида бола ўз ихтиёри билан чиқиб кета олмайдиган муассасаларга 56 маротаба мониторинг ташрифи амалга оширилиб, у ерда сақланаётган 1289 нафардан ортиқ бола билан якка ва жамоавий суҳбатлар ўтказилган.

 

Болалар ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари юзасидан жами 18 та таъсир чораси қўлланилган. Жумладан, 4 та огоҳлантириш, 7 та тақдимнома, 5 та хулоса ҳамда 2 та суд ҳужжати устидан протест келтириш тўғрисида илтимоснома киритилган.

 

Шунингдек, бола ҳуқуқларига оид қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан 43 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича таклифлар берилган, болалар ҳуқуқларини тарғиб этишга оид 1048 та медиа материал эълон қилинган.

 

Бундан ташқари, Болалар омбудсмани UNICEF билан ҳамкорликда 9500 нафардан ортиқ бола иштирокида ижтимоий сўров ўтказган. Халқаро ва миллий ҳамкорлар билан олиб борилган ишлар натижасида эса 22 нафар бола хориждан Ўзбекистонга қайтарилган.

custom img

Бухоронинг тарихий ҳудудида электроскутер ва электросамокатлардан фойдаланиш чекланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"