Жаҳон

Руминия ҳаво ҳудудига кирган яна бир дрон йўқ қилинди

Украина жанубидаги жанговар ҳаракатлар фонида мамлакат ҳаво ҳудудига кирган дрон ҳарбийлар томонидан йўқ қилинган.

Руминия ҳаво ҳудудига кирган яна бир дрон йўқ қилинди

 

Руминия президенти Никушор Даннинг маълум қилишича, дрон маҳаллий вақт билан соат 08:30 атрофида Дунай дельтаси ҳудудидаги Sfantu Georghe шаҳридан тахминан 10 километр ғарбда уриб туширилган. Операция Руминия ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан амалга оширилган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.


 
Руминия Мудофаа вазирлиги ҳодиса юзасидан тергов бошлаганини билдирган. Ҳарбийлар дроннинг қолдиқлари топилган ҳудуд ўраб олинганини ва мутахассислар унинг келиб чиқиши ҳамда парвоз йўналишини аниқлаш устида ишлаётганини маълум қилгам. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар ва вайронагарчилик қайд этилмаган.


 
Бир кун аввал ҳам Руминия F-16 қирувчи самолёти мамлакат ҳаво ҳудудини бузган дронни уриб туширганди. Прокуратура олиб борган дастлабки текширув натижаларига кўра, ўша дрон Россияга тегишли бўлиши мумкин. Бу Руминия Россия-Украина уруши бошланганидан буён ўз ҳаво ҳудудига кирган дронни илк бор уриб туширгани бўлган.


 
Сўнгги йилларда Россиянинг Украинадаги Дунай портларига уюштирган зарбалари вақтида бир неча бор дронлар ва уларнинг парчалари Руминия ҳудудига тушган. Шундан сўнг мамлакат шарқий чегараларида ҳаво мудофааси кучайтирилиб, бундай ҳолатларда ҳарбий авиация тезкор равишда ҳавога кўтариладиган тартиб жорий этилган.
 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Руминия ҳаво ҳудудига кирган яна бир дрон йўқ қилинди | Zamon.uz