Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табриклар учун миннатдорлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табрикларни Янги Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи ва халққа билдирилган ҳурмат ифодаси деб баҳолади.

Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табриклар учун миннатдорлик билдирди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табрик ва эзгу тилаклар учун миннатдорлик билдирди.

 

Давлат раҳбари ўз мурожаатида уни табриклаган давлат ва ҳукумат бошлиқлари, хорижий сиёсат ва жамоат арбоблари, ишбилармон доиралар вакиллари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, мамлакатдаги маҳаллалар ва меҳнат жамоалари, нуронийлар, ёшлар, хотин-қизлар, тадбиркорлар ҳамда барча ватандошларга самимий ташаккур изҳор этди.

 

Президентнинг таъкидлашича, унинг шаънига йўлланган табрик ва тилаклар, аввало, Ўзбекистон халқи ва давлатига билдирилган юксак ҳурмат ва эҳтиром, шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузи ортиб бораётганининг эътирофи ҳисобланади.

 

Шавкат Мирзиёев, шунингдек, бағрикенг ва олийжаноб Ўзбекистон халқига чексиз меҳр ва ҳурматини яна бир бор билдириб, мамлакатда эркин, фаровон ва обод ҳаёт барпо этишга қаратилган ислоҳотлар халқнинг ақл-заковати ҳамда фидокорона меҳнати билан ўз самарасини беришига ишонч билдирди.

custom img

Ўқувчилар эшакда мактабга қатнамоқда: ММТБ изоҳ берди

Мутасадди ташкилотлар ўқувчиларнинг мактабга хавфсиз ва қулай қатновини таъминлаш ҳамда йўл инфратузилмасини яхшилаш чораларини кўриб чиқмоқда.

custom img

1,3 гектарлик ҳудудда автотураргоҳ: Миллий кутубхона ортидаги лойиҳа маълум қилинди

Тошкентдаги Миллий кутубхона ортидаги ҳудудда давлат-хусусий шериклик асосида пулли автотураргоҳ ва жамоат макони ташкил этиш режалаштирилмоқда.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"