Ўзбекистон

Тошкент аэропортида 11,8 кг гашиш мойи мусодара қилинди

Наркотик моддалар Ўзбекистон орқали қўшни давлатга транзит тарзида олиб ўтилиши режалаштирилган.

Тошкент аэропортида 11,8 кг гашиш мойи мусодара қилинди

 

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида хориждан олиб келинган йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди.

 

ДХХ маълум қилишича, “Бангкок – Деҳли – Тошкент” авиайўналиши орқали пойтахтга учиб келган 2005 йилда туғилган Қирғизистон фуқароси «яшил» йўлак орқали ҳаракатланган. Унинг чемоданлари белгиланган тартибда текширилганда, шампунь идишларига яширилган 11,8 килограмм гашиш мойи борлиги аниқланган.

 

Тезкор тадбирнинг кейинги босқичида мазкур гиёҳвандлик воситаси Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонга қолдирилган. Уни олиб кетиш учун келган 2001 йилда туғилган Чирчиқ шаҳри фуқароси ҳам қўлга олинган.

 

Дастлабки терговга кўра, ушбу гиёҳвандлик воситалари Таиланддан Ўзбекистон орқали қўшни давлатлардан бирига транзит тарзида етказилиши режалаштирилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми (контрабанда) билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"