Жаҳон

UNESCO Фаластин ва Ливандаги тарихий обидаларни Жаҳон мероси рўйхатига киритди

Яқин Шарқдаги можаро сабаб бу объектлар хавф остидаги мерослар рўйхатига ҳам қўшилди.

UNESCO Фаластин ва Ливандаги тарихий обидаларни Жаҳон мероси рўйхатига киритди


 
Қарор Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида ўтказилган UNESCO'нинг Жаҳон мероси қўмитаси йиғилишида қабул қилинди. Қўмита Себастия ва Моунт Амел қалъаларини фавқулодда тартибда кўриб чиқиб, уларни бир вақтнинг ўзида Жаҳон мероси рўйхати ҳамда Хавф остидаги Жаҳон мероси рўйхатига киритди. Бунга Яқин Шарқдаги давом этаётган қуролли можаролар сабаб қилиб кўрсатилган. Бу ҳақда APnews хабар берди.


 
Себастия Наблус шаҳри яқинида, Исроил босиб олган Ғарбий Соҳилда жойлашган бўлиб, тарихчилар уни қадимги Самария - Библияда тилга олинган Исроил подшоҳлигининг пойтахти сифатида эътироф этади. Ҳудудда темир даври, Рим, Византия ва ислом даврига оид археологик ёдгорликлар сақланиб қолган. Шунингдек, христиан ва ислом анъаналарига кўра, Яҳё пайғамбар шу ерда дафн этилган.


 
Ливандаги Моунт Амел ҳудудидан рўйхатга киритилган бешта қалъа эса салибчилар, Айюбийлар, Мамлуклар ва маҳаллий меъморчилик анъаналарини ўзида мужассам этгани билан тарихий аҳамиятга эга. Улар орасида Исроил қўшинлари жорий йил май ойида эгаллаган Беауфорт қалъаси ҳам бор.


 
Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ушбу қарорни танқид қилиб, номзодлар сиёсий мақсадларда илгари сурилганини ва Себастиянинг яҳудий ҳамда христиан тарихини инкор этишга уриниш эканини билдирган. Шунингдек, Исроил Беауфорт қалъаси ҳудудидан «Ҳизбуллоҳ» ҳарбий мақсадларда фойдаланаётганини даъво қилган. Ливан вакиллари эса қалъалар 2000 йилдан буён фақат маданий ва туризм мақсадларида фойдаланиб келинаётганини таъкидлаган. UNESCO эса барча номзодлар бир хил мезонлар асосида баҳоланишини ва ташкилот сиёсий низолар бўйича тараф тутмаслигини маълум қилган.

custom img

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни узайтиради: Алишер Усмонов рўйхатдан чиқарилади

Қарор Латвия аввалги эътирозидан воз кечиб, овоз беришда бетараф қолганидан сўнг маъқулланган.

custom img

«Келишув бўлмаса, Эронни йўқ қиламиз»: Трамп БМТда Эрон ҳақида гапирди

Дональд Трамп бошқа давлатларни Теҳронни иқтисодий жиҳатдан яккалашга ва музокарага мажбурлашга чақирди.

custom img

Эронга парвозлар тўхтатилди: Туркиянинг учта авиакомпанияси қарор қабул қилди

Туркиянинг Turkish Airlines, AJet ва Pegasus авиакомпаниялари 21 сентябрдан Эронга ва Эрондан амалга ошириладиган рейсларни тўхтатди. Бу АҚШнинг Эрон авиация секторига нисбатан янги санкциялари кучга кириши фонида юз берди.

custom img

Мактабдаги отишма: Туркияда 10 киши яраланди

15 ёшли ўқувчи милтиқ билан мактаб олдига бориб, отишма уюштирган.

custom img

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди

Умумий қиймати 10 млрд долларга етиши мумкин бўлган фонд Ҳурмуз бўғозига нефт ва газ ташишда қарамликни камайтирувчи инфратузилмани ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

custom img

Генераллар ҳам қутула олмади: Хитойда икки юқори мартабали ҳарбий ҳайдалди

Генераллар партияга садоқатсизлик, гуруҳбозлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланган.

custom img

Янги чеклов: АҚШ Эрон авиакомпанияларининг дунё бўйлаб парвозларини тўхтатмоқчи

Эрон авиакомпанияларига хизмат кўрсатадиган хорижий аэропорт ва компаниялар АҚШ санкцияларига дуч келиши ҳамда доллар тизимидан узилиши мумкин.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"