Ўзбекистон

Ўзбекистонда туғилиш камайиб, ўлим ҳолатлари кўпайди

Олти ойда мамлакатдада 373 мингдан ортиқ чақалоқ туғилди.

Ўзбекистонда туғилиш камайиб, ўлим ҳолатлари кўпайди

 

2026 йилнинг январ–июнь ойларида Ўзбекистонда 373 минг 400 нафар бола туғилди. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 32 минг 100 нафарга кам.

 

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, туғилган чақалоқларнинг 192 минг 900 нафари ўғил, 180 минг 500 нафари қиз бўлган. Шунингдек, 182 минг 900 нафар бола шаҳарларда, 190 минг 500 нафари эса қишлоқ ҳудудларида дунёга келган.

 

Ҳисоботда қайд этилишича, мамлакатда туғилиш даражаси пасайиш тенденциясини давом эттирмоқда.

 

Шу билан бирга, жорий йилнинг дастлабки олти ойида 86 минг 900 та ўлим ҳолати қайд этилган. Шундан 48 минг 300 нафари эркаклар, 38 минг 600 нафари аёллар ҳиссасига тўғри келади.

 

2025 йилнинг январ–июнь ойларига нисбатан ўлим ҳолатлари сони 2 минг 800 тага ошган.

custom img

1,293 млрд сўмлик заргарлик буюмлари: “Дубай–Тошкент” рейсида ноқонуний юк аниқланди

Ўзбекистонга кириб келган фуқаронинг юкидан декларацияда кўрсатилмаган 921,37 грамм заргарлик буюмлари ва 3 дона олтин қуйма топилган.

custom img

18 млн дан ортиқ фирибгарлик операцияси: банкларда 461 млрд сўмлик маблағ чиқиб кетишининг олди олинди

Банклардаги антифрод тизимларининг 6 ойлик натижалари эълон қилинди.

custom img

Омонатдаги пулни ўзлаштириш: Тошкентда банк масъулларига жиноят иши қўзғатилди

Тижорат банки масъуллари фуқаро номидан қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириб, унинг омонатидаги 300 минг долларни ўзлаштирган.

custom img

25 ва 50 фоиз: талабалар учун контракт тўлаш муддати узайтирилди

Қўшимча муддат бакалавриат ва магистратурага тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган ҳамда қайта тикланган талабаларга тегишли.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"