Ўзбекистон

Янги Андижонда 300 миллион долларлик қурилиш лойиҳаси бошланади

Ўзбекистоннинг "Sanderson City" МЧЖ ва Жанубий Кореянинг "U&К Global" компанияси инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзолади.

Янги Андижонда 300 миллион долларлик қурилиш лойиҳаси бошланади

Ўзбекистоннинг “Sanderson City” МЧЖ раҳбари Бобирбек Соҳибов ва Жанубий Кореянинг “У&К Global” компанияси раҳбари Лим Санг Хва Янги Андижон ҳудудида замонавий истироҳат боғи, аквапарк ва йирик турар-жой мажмуасини барпо этиш бўйича инвестиция келишувини имзолади. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

 

 

Маълум қилинишича, лойиҳанинг умумий қиймати 300 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, уни икки босқичда амалга оширилади.

 

Биринчи босқич доирасида 45 миллион АҚШ доллари инвестиция ҳисобидан Янги Андижонда аҳоли ва сайёҳлар учун замонавий истироҳат боғи, шунингдек, халқаро стандартларга жавоб берадиган сув аттракционлари ва турли ёшдаги ташриф буюрувчилар учун дам олиш ҳудудларини ўз ичига олган аквапарк барпо этилади. Мазкур объектларни 2028 йил 21 март — Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Лойиҳанинг амалга оширилиши Андижон вилоятининг туристик жозибадорлигини ошириш, ички ва хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтириш, аҳоли учун янги дам олиш масканларини яратиш ҳамда хизматлар соҳасини ривожлантиришга хизмат қилади.

 

 

Иккинчи босқичда эса умумий майдони 750 минг квадрат метр бўлган замонавий турар-жой мажмуаси қурилиши режалаштирилган. Лойиҳада замонавий шаҳарсозлик тамойиллари, қулайлик, хавфсизлик ва яшаш муҳитининг юқори сифатига алоҳида эътибор қаратилиб, аҳолининг кундалик эҳтиёжларига хизмат қилувчи зарур ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмасини барпо этиш ҳам назарда тутилган.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

custom img

Tracker рулида 5-синф ўқувчиси: Фарғонада ота жавобгарликка тортилди

Вояга етмаган боланинг автомобиль бошқараётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

custom img

42 та сертификат эвазига 2,1 млн сўм: Сурхондарёда бўлим бошлиғи пора билан ушланди

Санитария бўлими бошлиғи мактабгача таълим ташкилоти раҳбарига 42 нафар ходимга санитария сертификатлари берилишини ваъда қилиб, пул талаб қилган.

custom img

Кузовни кўтариш қимматга тушди: Қашқадарёдан Самарқандга электр узатувчи тармоқ ўчди

Унинг ўчиши Бухоро вилоятидаги шамол электр станцияларининг ишлаб чиқариш қувватига ҳам таъсир кўрсатган.

custom img

Пешона суягини емирган ўсимта: 21 ёшли аёлнинг юзи 3D имплант билан тикланди

Олти ой давомида бош оғриғи ва кўнгил айнишидан азият чеккан аёлда пешона суягини емириб борган ўсма аниқланди.

custom img

Иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик: янги портал ишга туширилади

Ўзбекистонда иш жойларида хавфсиз ва ҳурматга асосланган муҳит яратишга қаратилган янги дастур амалга оширилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"