Жаҳон

АҚШнинг Сиетл штатида отишма содир бўлди, икки киши вафот этди

Жароҳатланганлардан тўрт нафари шифохонага ётқизилган, улардан бирининг аҳволи оғир экани маълум қилинди.

АҚШнинг Сиетл штатида отишма содир бўлди, икки киши вафот этди

 

АҚШнинг Сиетл шаҳрида ўтказилган озиқ-овқат фестивали вақтида содир бўлган отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳатланди.

 

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, ҳодиса якшанба куни кечқурун Сиетл марказида юз берган. Икки киши воқеа жойида ҳалок бўлган, тўрт нафар жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Енгил жароҳат олган яна бир киши эса шифохонага ётқизилишдан бош тортган.

 

Ҳарборвиев тиббиёт маркази вакили Сюзан Греггнинг маълум қилишича, шифохонага бир нафар бола, бир эркак ва икки аёл олиб келинган. Улардан бирининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

 

Сиетл полиция бошқармаси ҳодиса юзасидан тергов бошлаган. Гумондор ёки гумондорларнинг шахси ҳамда воқеа сабаблари ҳозирча ошкор этилмаган.

 

Отишмадан сўнг хавфсизлик нуқтаи назаридан Сиетл марказий монорелси вақтинча фаолиятини тўхтатган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.